Фирмамиз хорижий қайта суғурта қилувчилар билан қайта суғурта қилиш шартномаларини тузиш хизматларини кўрсатади. Баъзан қайта суғурта қилувчи – амалда даромадни олувчи А норезиденти ЎзР иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузмаган мамлакатда, бошқа Б норезиденти эса бундай битим тузилган мамлакатда бўлади. Иккала норезидент қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилади, унда А норезиденти амалда даромадни олувчи сифатида, Б норезиденти эса А норезиденти учун имзо қўювчи сифатида қайд этилади.
Б норезидентининг сертификати асосида А норезидентини даромад солиғидан озод қилиш мумкинми?
П.Доиров.
– Амалда даромадни олувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома тузмаган мамлакат резиденти ҳисобланиши сабабли норезидентнинг даромадларига тўлов манбаида солиқ солинади.
Таваккалчиликларни суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари ЎзР норезидентларининг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига киради (Солиқ кодексининг 155-моддаси 7-банди). Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолишни ЎзР резидентлари амалда даромадни тўлаш пайтида амалга оширишлари шарт.
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.