Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 21 / Солиқ солиш

Ҳам ЯСТ, ҳам ер солиғи

 

ЯСТ тўловчи, 1,6 гектарлик майдонга эга ер участкасини ижарага олувчи корхона ЯСТ ва (ёки) ер солиғини тўлаши керакми?

У.Знаменова.

 

– Ҳа, ижара ҳуқуқи асосида 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчи корхона ЯСТни ҳам, ер солиғини ҳам тўлаши керак.

Ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир.

Ер участкасини шартнома асосида қуйидагилар ижарага берадилар:

● Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва юридик шахсларига – туман ва шаҳар ҳокимлари;

● чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга – Вазирлар Маҳкамаси.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ер участкаларини ички хўжалик ижараси тартибида фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун ижарачиларга бириктириб қўйиши мумкин.

Ижарага берилган ер участкаси ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (Ер кодексининг 24-моддаси).

Юридик шахслар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер солиғи тўлайдилар (Солиқ кодексининг 278, 280-моддалари; АВ томонидан 16.04.2018 йилда ­3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг ­3-банди). 2018 йил 1 апрелдан 1 гектардан ортиқ ерга эга бўлган ЯСТ тўловчилар ер солиғини тўлайдилар (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 7-банди; Низомнинг 1-банди).

Ижара ҳуқуқи асосида 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчи корхона ЯСТ ҳам, ер солиғи ҳам тўлаши керак (Солиқ кодексининг 349-моддаси; ПҚ-3454-сон қарорнинг 7-банди).

Бунда ер участкасида жойлашган кўчмас мулкни ижарага олган бўлсангиз, ижарага берувчи ер солиғи тўловчиси ҳисобланади (Солиқ кодексининг 279-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1237 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика