Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 19 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кечки овқатсиз концерт

 

Фирмамиз (МЧЖ, ИФУТ коди – 56100) ресторан фаолиятини юритади ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш хизматларини кўрсатади.

Артистлар ресторанимизда аҳоли учун ижодий кеча уюштирмоқчилар, унга чипталарни сотмоқчимиз, бунда умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилмайди.

1. Бундай хизмат қандай фаолият турига киради?

2. Ушбу фаолият лицензияланиши керакми?

Г.Аюпова, бош бухгалтер.

 

Корхона фақат чипталарни сотса, у ижодий кечага чипталарни сотишда агент (воситачи) бўлиб чиқади. Концерт-томоша фаолиятига лицензия олиш керак эмас.

Театр-томоша муассасаси деб театр, концерт, цирк, рақс ва бошқа томоша тадбирларини уюштириш, ўтказиш билан шуғулланувчи юридик шахс ҳисобланади.

Тадбирлар – томошаларнинг шакл ва жанрларидан қатъи назар, чипталар сотиладиган концертлар, спектакллар, театр учрашувлари, театрлаштирилган, цирк томошалари, ижодий учрашувлар, турли шоу-дастурлар, фестиваллар, бошқа маданий-оммавий ва томоша тадбирлари.

Чипта хўжалиги – чипта ва абонементларни тайёрлаш, қабул қилиш ва сотиш, сотилмаган чипталарни йўқ қилиш, чипта ва абонементлар ҳисобини юритиш ва инвентаризация қилиш, шунингдек улар бўйича ҳисобот ва назорат билан боғлиқ хўжалик операциялари ва тартиб-таомиллар мажмуи (АВ томонидан 23.06.2004 йилда 1376-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди).

Театр-томоша муассасаси ёки тадбирларни уюштирувчи (ўтказувчи) бошқа шахс шартнома асосида бошқа жисмоний ёки юридик шахслар (тарқатувчилар) орқали чипта ва абонементларни тарқатишга (сотишга) ҳақли (Низомнинг 25-банди).

Шу тариқа, корхонанинг ўзи ижодий кеча ўтказилишини ташкил этса, чипталар* тайёрласа ва уларни сотса, у театр-томоша муассасаси сифатида чиқади.

Агар фақат чипталарни сотиш ҳақида сўз бораётган бўлса, корхона ижодий кечага чипталарни сотишда агент (воситачи) бўлиб чиқади. Тегишинча, кўрсатилган фаолият воситачилик фаолияти деб тан олинади.

Бошқа вариант ҳам бор. Тадбир ташкилотчиси бўлмай, шартнома бўйича артистларга бинони ижарага беришингиз мумкин.

Театр-томоша фаолиятига лицензия фақат ижрочилар – жисмоний шахслар ва ижодий жамоалар – юридик шахсларга берилади (Низомнинг ­3-банди, ВМнинг 9.12.2015 йилдаги 354-сон қарорига 1-илова). Театр-томоша муассасасининг лицензия олиши керак эмас.

 

Александр Лобанов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

*Чипталар қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади.

Прочитано: 1077 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика