Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 09 / Профессионал ҳамжамият

Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот

 

2017 йил давомида Ўзбекистон аудиторлар палатаси ўз Устави ва республикамизнинг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида фаолият олиб борди.

 

Ўзбекистон аудиторлар палатасига аъзолик

2017 йилда Аудиторлар палатаси ўз сафида 43 та аудиторлик ташкилоти ва 198 нафар аудиторни бирлаштирди.

 

Палата фаолиятини молиялаштириш манбалари (пул оқими):

Молиялаштириш манбалари

 

Сумма, млн сўм

 

Аъзолик бадаллари

 

57,9

 

Ички аудит бўйича имтиҳонда иштирок этиш бадаллари

 

18,1

 

Молиявий ёрдам ва боғлиқ корхоналардан келиб тушган пул маблағлари

 

52,8

 

Дивидендлар

 

4,8

 

Қарзлар

 

2,0

 

Тадбиркорлик фаолияти (консалтинг)

 

0,6

 

Жами

 

136,2

 

 

 

Жалб этилган пул маблағлари устав фаолиятини амалга ошириш, ички ­аудитор сертификатини олишга номзодлар учун имтиҳонлар ўтказиш, сертификатлар бериш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва нашр этиш, иш ҳақига, турли тадбирлар ўтказишга ва Халқаро бухгалтерлар федерациясига аъзолик бадалларини тўлашга ҳамда жорий фаолият харажатларини молиялаштиришга йўналтирилди.

 

Палата харажатлари таркиби (пул оқими):

Харажатлар

 

Сумма, млн сўм

 

Иш ҳақи

 

26,5

 

Асосий воситаларни сотиб олиш

 

10,6

 

Солиқлар ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмаларни тўлаш

 

19,3*

 

Хизмат сафари харажатлари

 

0,5

 

IFAC аъзолик бадалларини тўлаш

 

14,3

 

Турли тадбирларни ўтказиш харажатлари (конференциялар, ички аудиторларни сертификатлаш)

 

44,6

 

Бошқа харажатлар (ижара, коммунал харажатлар, офисни таъмирлаш, алоқа, банк харажатлари)

 

23,8

 

Жами

 

141,4

 


*Изоҳ: иш ҳақидан солиқлар ҳисобланган, лекин иш ҳақининг бир қисми тўланмаган.

 

Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2017 йилдаги
фаолиятининг асосий йўналишлари

Фаолият

 

Ўтказилган тадбирлар

 

Халқаро стандартларни жорий этиш

 

● Халқаро бухгалтерлар федерациясининг (ХБФ) уюшган аъзоси бўлган Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳар йили аъзолик бадалларини (5 000 ш.б.) тўлаб бормоқда. Бу эса Палата аъзоларига ХБФ эгаси бўлган Халқаро аудит стандартлари ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини ўз амалий фаолиятида қўллашга имкон беради.

● Палата ўзининг www.uzaudit.uz ва www.msa.uz веб-сайтлари орқали аудит соҳасида ва ХАС соҳасидаги янгиликлар билан таништириб бормоқда.

● Аудиторлик ташкилотлари ва акциядорлик жамиятларига молиявий ҳисоботни халқаро стандартларга трансформация қилиш, ташқи аудиторлик текширувларини ХАСга мувофиқ ўтказиш бўйича маслаҳат ёрдами берилган

Бухгалтерларни миллий сертификациялашни ташкиллаштириш

 

● Палата аудиторлар ва бухгалтерларнинг бошқа республика жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда бухгалтерларни сертификатлашнинг Миллий тизимини ишлаб чиқди ва амалда жорий этди, «Бухгалтерлар ва аудиторларнинг имтиҳон маркази» МЧЖни таъсис этди, аудиторларга бухгалтернинг миллий сертификатини беришни ташкил этишда иштирок этди.

● Аудиторларни моддий қўллаб-қувватлаш, бизнесга кириб келиш харажатларини камайтириш мақсадида Палата бухгалтернинг миллий сертификатларини кириш бадалларини ундирмаган ҳолда беришни амалиётга жорий этди.

Палата жами 241 та бухгалтерга миллий сертификатларни берди, шу жумладан 2017 йилда 46 та сертификат берилган

 

Ички аудит бўйича мутахассисларни тайёрлаш

 

● Ички аудитор сертификатини олишга номзодлар учун имтиҳонлар ўтказилди. 2017 йилда уларда жами 151 киши иштирок этди, шундан 36 киши имтиҳонларни муваффақиятли топширди ва ички аудитор сертификатини олди (амал қилиш муддатини чўздирди).

Палата томонидан берилган ички аудитор сертификатларининг умумий сони – 456 та, шундан 33 таси янги сертификат – 2017 йилда берилди.

Республика танловлари, аудиторлик ташкилотларининг рейтингини ташкил этиш ва ўтказиш

 

● 2017 йилда Палата «Йилнинг энг яхши аудитори», «Йилнинг энг яхши ички аудитори» ва «Йилнинг энг яхши бухгалтери» номли республика танловларининг ишчи органи вазифасини бажарди. 2017 йилдаги профессионал танловларда 121 аудитор, 23 бухгалтер ва 12 ички аудиторлар иштирок этди. Жами 156 кишилик талабгордан иккинчи турга 69 киши ўтди.

● Аудиторлик ташкилотларининг 2016 йилги фаолият натижалари бўйича рейтинги «Аудит Рейтинг» МЧЖ рейтинг агентлиги томонидан ўтказилди. Палата ушбу ташкилот ҳаммуассисларидан биридир.

 

Ташқи сифат назорати тизимини шакллантириш

 

● 2017 йилда аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг ташқи сифат назорати тизимини шакллантириш бўйича ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилди. Уни 2018 йил давомида республика аудиторлик ташкилотлари орасида ихтиёрий тарзда ишга тушириш режалаштирилган.

 

Ўқув марказларида ўқитиш

 

● Палатанинг ўқув марказларида аудиторлик ташкилотлари ва акциядорлик жамиятларининг 1 172 ходими ўқитилди (ХАС ва МҲХС бўйича ўқув курслари, шу жумладан малака ошириш курслари ўтказилди). Ўқув курслари жойига чиққан ҳолда республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этилди.

● ХАС ва МҲХС бўйича малака ошириш курсларининг ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

● Палата услубий материалларни ишлаб чиқиб, ўз аъзоларига, шу жумладан, ОАВ орқали тарқатди.

Республиканинг олий таълим ўқув юртлари ва аудиторлик ташкилотлари билан ҳамкорлик

 

● Тошкент молия институти билан ҳамкорликда «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари» номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди. Барча ишлаб чиқилган ўқув қўлланмалари ва услубий материаллар республиканинг аудитор мутахассисларни тайёрлайдиган олий ўқув юртларига берилади.

● Олий иқтисодий ўқув юртларининг талабалари Палатада стажировкадан ўтишди.

Тадбирлар ва конференциялар

 

● Fil Tarling хорижий компаниясининг ички аудитори иштирокида «Ички аудит бўйича халқаро тажриба» давра суҳбати ўтказилди. Ташкилотчи – Ўзбекистон аудиторлар палатаси.

● Аудиторлик ташкилотларининг 2016 йил натижалари бўйича рейтинг натижалари якунига бағишланган «Аудиторлик хизматлари ва аудиторлик ташкилотлари ишбилармонлик муҳитининг сифатини ошириш» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. Ташкилотчилар: Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, «Аудит-Рейтинг» МЧЖ рейтинг агентлиги.

● «Молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартлари: қонунчилик асослари, амалиёт ва уни жорий этиш муаммолари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Ташкилотчилар: ЎзР Олий Мажлисининг Сенати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси.

● Халқаро конференция доирасида аудиторларнинг хорижий меҳмонлар, хорижий аудиторлик ташкилотлари ва бирлашмаларининг ҳамда халқаро аудиторлик ташкилотларининг тармоғи раҳбарлари – Халқаро бухгалтерлар федерацияси аъзолари билан учрашувлар ташкил этилди.

● Тошкент молия институтининг ўқитувчи ва докторант, магистрант ва талабалари учун хорижий мутахассислар билан МҲХС 9, бухгалтер ва аудитор касбининг аҳамияти масалалари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

 

Дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш, нашр этиш ва тарқатиш

 

Йил давомида қуйидагилар ишлаб чиқилди ва аудиторлик ташкилотлари орасида тарқатилди:

● Иқтисодий самарадорлик коэффициентларини аниқлаш бўйича аудиторлик хизматини кўрсатиш услубияти;

● Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари;

● Ўзбекистон аудиторлик хизматлари маълумотномаси;

● «Молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартлари: қонунчилик асослари, амалиёт ва уни жорий этиш муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция тезислари

 

Моддий-техник таъминот

 

● Палатанинг Тошкент шаҳри марказида янги (қўшимча) офиси очилди. Ҳисобот йилида офисда таъмирлаш ишлари олиб борилди, иш жойлари офис техникаси ва мебели билан жиҳозланди

 

 

 

Ижрочи директор Равшан ҲАЙДАРОВ.

Прочитано: 1243 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика