Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 09 / Солиқ солиш

Норезидентдан транспорт хизматлари

 

Кичик корхонаЯСТ тўловчиси Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган хорижий фирма (Қирғизистон) билан Ўзбекистондаги божхонадан Болгариядаги божхонагача юк ташиш бўйича импорт контрактини тузди.

Кичик корхона юк ташиш хизматларини импорт қилишдан қандайдир солиқларни тўлаши керакми? Агар керак бўлса, уларни ушлаб қолиш ва ҳисоблаб ўтказиш тартиби қандай?

П.Отуров.

 

ҚҚС

Хорижий фирма Ўзбекистонда доимий муассасани (ДМ) ташкил этмасдан транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатади. Ўзбекистон хизматларни амалга ошириш жойи ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг ­202-моддаси 3-қисми 5-банди). Бинобарин, хизматларни реализация қилиш оборотига ҚҚС солинмайди (Солиқ кодексининг 207-моддаси 1-қисми).

 

Фойда солиғи

Халқаро ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишдан олинадиган даромадларга, солиқ агенти ЯСТ тўловчиси ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъи назар, даромад тўлаш манбаида фойда солиғи солинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 10-банди).

Бунда юк жўнатувчидан олинган сумма билан юк ташувчига тўланиши керак бўлган, юк ташувчининг бирламчи ҳужжатлари билан тасдиқланган сумма ўртасидаги фарққа 20%лик ставкада солиқ солинади. Ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, хорижий фирмага тўланган умумий суммага 6%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 160-моддаси).

Тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи суммаси норезидентга даромад тўлаш санасидаги МБ курси бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу санадан кечиктирмай солиқ ушлаб қолинади ва бюджетга ўтказилади (Солиқ кодексининг 165-моддаси 2, 4-қисмлари).

Халқаро шартнома шартлари қўлланмаса, фойда солиғи юзасидан юқорида айтилганларнинг ҳаммаси татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фойда ва даромадларга икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида битим (Тошкент, 24.12.1996 йил, ВМнинг 20.01.1997 йилдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган, 17.03.2000 йилдан кучга кирган) шартларига кўра, Қирғизистон корхонаси томонидан олинган фойдага, агар у тадбиркорлик фаолиятини Ўзбекистонда жойлашган ДМ орқали амалга оширмаган бўлса, фақат Қирғизистонда солиқ солинади.

Ушбу нормани қўллаш учун норезидент фирма Қирғизистон МВ ёки унинг ваколатли вакили томонидан берилган ва Қирғизистондаги резидентлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиши шарт. Бундай ҳужжат мавжуд бўлганда норезидент фирмага солиқ ушланмаган ҳолда даромад тўланади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 12-қисми).

Тўлов амалга оширилган чорак тугагандан кейин 25 кундан кечиктирмай Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби (1-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) солиқ органига тақдим этилади.

Солиқ органига белгиланган шаклдаги, солиқ тўловчи (хорижий фирма), даромадининг умумий суммаси ва бутун йил учун ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси кўрсатилган маълумотнома ҳисобот йили тугаганидан кейин 30 кун ичида тақдим этилади (Солиқ кодексининг 165-моддаси 4-қисми).

 

Наталья МЕМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1073 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика