Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 09 / Солиқ солиш

«Зарарли» экспорт

 

2017 йил 1 июлдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган товарларни таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилувчи ташкилотлар солиқ солишда уларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосини ҳисобга олишга ҳақли. Ушбу норма экспорт қилувчи-ишлаб чиқарувчида махсус ваколатли органнинг қарори мавжуд бўлганда амал қилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 12-қисми, 204-моддаси ­3-қисми, 355-моддаси 2-қисми 1-банди 8-хатбошиси; 21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон қарор).

 

Ваколатли орган қарорига кўра

2017 йил 1 июлдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган товарларни таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилувчи корхоналар солиқ солиш мақсадида товарларни экспортга реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосини ҳисобга олишга ҳақли.

Ушбу нормани қўллаш учун маҳсулотларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида маҳсулотлар таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиниши керак. Президентнинг 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарори билан ташкил этилган Махсус эксперт комиссияси ана шундай ваколатли орган ҳисобланади. У Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги тақдимномаси бўйича маҳсулотларни таннархидан паст қийматда экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқади ҳамда ўз таклифларини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади.

Материал эълон қилинган кунгача Махсус комиссия томонидан товарларни таннархидан паст нархларда экспорт қилиш имконияти тўғрисида қарор қабул қилиниши тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланмаган.

 

Маълумот учун: товарларни таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда экспорт қилиш учун рухсатномалар беришнинг амалдаги тартибида (8.04.2009 йилдаги ПҚ-1092-сон қарор билан тасдиқланган Вақтинчалик низом) қуйидаги регламент назарда тутилган:

1) экспорт қилувчи корхона (мулкчилик шаклидан қатъи назар) товарларни таннархидан паст нархда экспорт қилишга рухсатнома олиш учун бир вақтнинг ўзида Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ ва Молия вазирлигига ҳужжатлар комплектини тақдим этиши шарт;

2) юқоридаги идоралар экспорт қилувчи корхонанинг мурожаатини кўриб чиқиб, Махсус комиссия кўриб чиқиши учун ўз хулосаларини киритадилар;

3) Махсус комиссия жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар конъюнктурасини ҳисобга олиб, товарларни таннархидан паст нархда экспорт қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинганда экспорт қилувчи корхонага 5 иш куни давомида тегишли рухсатнома берилиши керак.

 

Рухсатномасиз

Махсус ваколатли органнинг қарори бўлмаганда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар таннархидан паст нархларда экспорт қилинганда, шунингдек бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун ушбу маҳсулотларнинг таннархи ҳисобга олинади.

Ушбу норма қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:

√ фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда реализация қилишдан олинадиган даромад (Солиқ кодексининг 130-моддаси 11-қисми);

√ ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база (Солиқ кодексининг 204-моддаси 2-қисми);

√ ЯСТ солинадиган объект (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми ­1-банди 8-хатбошиси).

 

Қайта сотиш учун товарлар

Қайта сотиш учун харид қилинган ва харид қилиш нархидан паст нархда реализация қилинган ёки бепул топширилган товарларга солиқ солишда ушбу товарларнинг харид қиймати ҳисобга олинади. Бунда уларни харид қилиш (юклаб ортиш, юклаб тушириш, сақлаш, ташиш ва б.) билан боғлиқ харажатлар унда ҳисобга олиниши керак.

 

Ишлар ва хизматлар

Ишлар ёки хизматлар уларнинг ҳақиқий таннархидан паст нархларда экспорт қилинганда, шунингдек текинга бажарилганда (кўрсатилганда) солиқ солиш мақсадларида ушбу ишлар, хизматлар таннархи ҳисобга олинади.

 

Мева-сабзавот маҳсулотлари

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ўзига хос хусусиятларга эга. У Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 14.12.2017 йилдаги 984-сон қарорига 1-илова) назарда тутилган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уларни «Ўзагроэкспорт» АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича экспортга реализация қилишга ҳақли. Бунинг учун «Ўзагроэкспорт» АЖ ҳар ҳафта мева-сабзавот маҳсулотлари учун экспорт нархлар даражаси тўғрисидаги ахборотни ОАВ ва ўзининг uzagroexport.uz расмий веб-сайтида эълон қилади.

«Ўзагроэкспорт» АЖ эълон қиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг нархлари фақат экспортга рухсатнома олиш мақсадида қўлланилади. Улар солиқ солишда солиқ солинадиган база бўлиб хизмат қилмайди.

Корхона мева-сабзавот маҳсулотларини ҳақиқий таннархидан паст бўлган чекланган минимал нархларда экспорт қилса, солиқ солинадиган база уларнинг таннархидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ўзи ишлаб чиқарган мева-сабзавот маҳсулотларини таннархидан паст нархда экспорт қилувчи, агар Махсус комиссиянинг экспорт қилишга рухсатномаси мавжуд бўлса, солиқ солиш чоғида ҳақиқий реализация қилиш нархини ҳисобга олишга ҳақли.

 

МИСОЛ. Контракт тузиш пайтида «Ўзагроэкспорт» АЖ эълон қилган мева-сабзавот маҳсулотларининг нархлари эквивалентда 400 минг сўмни ташкил этган. Маҳсулот айни шу нархда экспорт қилинган. Ушбу маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи 450 минг сўмни ташкил этади.

Бу ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда экспорт қилувчи корхона 50 минг сўм зарар кўрди.

Ваколатли органнинг рухсатномаси асосида таннархидан паст экспорт қилинган бўлса, солиқ солишда ҳақиқий реализация қилиш нархи, яъни 400 минг сўм ҳисобга олинади.

Маҳсулот тегишли қарорсиз таннархидан паст нархда экспорт қилинган бўлса, солиқ солишда унинг таннархи – 450 минг сўм ҳисобга олинган бўлиши керак.

 

Солиқ ҳисоботида зарарларни акс эттириш

Тасдиқланган солиқ ҳисоботи шаклларида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархда реализация қилиш ва бепул топширишдан зарарлар қуйидагича акс эттирилади:

● умумбелгиланган солиқларни тўловчилар томонидан:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича – Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 020-сатрида;

ҚҚС бўйича – ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илованинг 0103-сатрида;

● ЯСТ тўловчилар томонидан:

ЯСТ бўйича – ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида.

ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтган ЯСТ тўловчилар зарар суммасини ҳам ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттиришлари шарт.

Товарларни таннархидан паст реализация қилишдан ёки уларни бепул топширишдан зарарлар ушбу солиқлар бўйича солиқ солиш базасига киритилиб, шу суммага солиқлар ҳисобланади.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни махсус ваколатли орган қарори асосида таннархидан паст нархларда хорижий валютага реализация қилувчи экспортчи корхоналар солиқ солишда зарар суммасини ҳисобга олмайдилар. Тегишинча, улар зарар суммасини солиқ ҳисоб-китобларида акс эттиришлари керак эмас.

Қуйидагилар таннархидан паст нархларда экспорт қилинганда ушбу нормани қўллаб бўлмайди:

√ тегишли рухсатномасиз ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар;

√ қайта сотиш учун харид қилинган товарлар (ўзи ишлаб чиқармаган);

√ ишлар ва хизматлар.

Бу ҳолларда экспорт қилувчи корхона солиқ солиш мақсадида маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақиқий таннархини ҳисобга олиши керак бўлади.

 

Зарарлар ҳисоби

Таннархни шакллантириш ва товарларни таннархидан паст нархларда реализация қилишдан молиявий натижаларни акс эттиришда қуйидагиларга амал қилинг:

√ Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган);

√ Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқномага (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда бошқа бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига.

Товарлар таннархидан паст нархларда реализация қилинганда даромадларни ҳисобга олувчи счётларда (9010) харидорларга ҳисоб-китоб ҳужжатларида қайд этилган ҳақиқий реализация қилиш суммаси акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни эквивалентда 900 минг сўм нархда экспортга реализация қилди. Ушбу маҳсулот таннархи 1 000 минг сўмни ташкил этади.

 

Ушбу операция бўйича бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Харидорларга ҳисоб-китоб ҳужжатларида қайд этилган ҳақиқий реализация қилиш суммаси акс эттирилди

 

900

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Реализация қилинган тайёр маҳсулот таннархи акс эттирилди

 

1 000

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Реализация қилинган маҳсулотлар таннархини ҳисобга олувчи счёт ёпилди

 

1 000

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан даромадларни ҳисобга олувчи счёт ёпилди

 

900

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

 

9910-счётда шакллантирилган молиявий натижанинг якуний сальдоси 100 минг сўмлик зарарга тенг бўлади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1143 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика