Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 13 / Солиқ солиш

Жой текинга берилганда тўланадиган ЯСТ

 

Қаҳвахона тўй оши бериладиган залини ижарага беради, барча зарур маҳсулотларни мижозларнинг ўзлари олиб келадилар, қаҳвахона фақат жой беради.

1. Ижарадан тушган тушум умумий овқатланишдан тушган тушумдан ошмаса, асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланган корхонада ижарадан олинган даромадларга қандай ставкада солиқ солинади?

2. Жой эгаси ҳисобот чорагида бошқа ҳеч қандай фаолият билан шуғулланмаган бўлса, унинг жойни текинга фойдаланишга беришига ЯСТ солинадими?

К.Суволиев.

1

Ҳисобот даври якунларига кўра жойни ижарага бериш шартномаси бўйича олинган тушум умумий овқатланишдан (асосий фаолият туридан) тушган тушумдан ошмаса, у бошқа даромадлар таркибида ҳисобга олинади. Бошқа даромадларга асосий фаолият тури ставкаси, яъни умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ставка – 10% бўйича солиқ солинади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-2-илова). Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар юзасидан ЯСТ бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.

2

Жойни текинга фойдаланишга беришдан олинган даромадга ЯСТ солинмайди. Даромад давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан (Рақобатга қарши давлат қўмитасининг 23.01.2018 йилдаги 50/01-17-сон хати) келиб чиқиб ва мол-мулкни текинга фойдаланишга бериш хизматининг таннархидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Хизматнинг таннархи жой амортизацияси, қўриқлаш, ёритиш харажатлари, коммунал тўловлар ва бошқалардан шаклланади.

Шу тариқа, кўчмас мулкни текинга фойдаланишга берганда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида:

√ ижара тўловини давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаш;

√ уни хизмат таннархи билан солиштириш зарур.

Ҳисобланган миқдорларнинг энг каттасидан ягона солиқ тўлови тўланади. Бунда ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳам ҳисобга олиш лозим.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1308 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика