Norma.uz

Пенсия ёши – ишдан бўшатиш учун важ эмас

 

Айрим ходимларимиз яқинда пенсия ёшига тўладилар (эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга).

Пенсия ёшига тўлганлари муносабати билан уларни ишдан бўшатишга мажбурмизми?

О.Пенин.

 

Йўқ, мажбур эмассиз.

Бироқ иш берувчида 2011 йил 1 январдан бошлаб ходимда ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи (эркаклар – 60 ёшда, аёллар – 55 ёшда) ва стаж (эркаклар учун – камида 25 йил, аёллар учун – камида 20 йил) мавжуд бўлганда пенсия ёшига тўлган ҳолларда номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилиш ҳуқуқи юзага келди (МКнинг ­100-моддаси 2-қисми 7-банди).

Шу тариқа, иш берувчи ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.

Меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 7-банди асосида бекор қилинганда бундай ходимларга қуйидаги тўловлар тўланиши лозим:

1) меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда унга тегишли иш ҳақи (МКнинг 110-моддаси);

2) фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг 151-моддаси);

3) ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдордаги ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг ­109-моддаси);

4) огоҳлантириш муддати (рад этилган тақдирда) ўрнига унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация (МКнинг ­102-моддаси 2-қисми).

Иш берувчи ходимлар вакиллик органининг МКнинг 100-моддаси 2-қисми 7-банди бўйича ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай, агар бу жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (МКнинг 101-моддаси).

Ходим пенсияга чиқиши муносабати билан ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин (бироқ мажбур эмас) (МКнинг 99-моддаси). Бу ҳолда унга қуйидагилар тўланади:

1) меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда унга тегишли иш ҳақи (МКнинг 110-моддаси);

2) фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг 151-моддаси).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.

Прочитано: 2204 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика