Norma.uz

Ходим ишдан бўшаб, яна қайтган бўлса

 

Ташкилотимиз ходими ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ишдан бўшаш кунида у билан ҳисоб-китоб қилинди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланди.

Кейинги иш куни мазкур шахс ташкилотимизга бошқа лавозимга ишга қабул қилинди.

Иш берувчининг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик мавжудми?

С.Олимов.

 

Йўқ, мавжуд эмас.

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир (МКнинг 99-моддаси).

Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши, фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўлаши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт (МКнинг 110-моддаси, ­151-моддаси 1-қисми).

Одатда, охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МКнинг ­107-моддаси).

Келаси куни мазкур ходим худди шу ташкилотга ишга қабул қилингани аҳамиятга эга эмас, сабаби МКнинг 110-моддаси талабларига мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда ходимга тегишли иш ҳақини тўлаш (унинг миқдори хусусида низо бўлмаса) мажбуриятини иш берувчидан соқит қилмайди.

Шу тариқа, иш берувчининг ушбу хатти-ҳаракатлари юзасидан муайян чекловлар мавжуд эмаслиги муносабати билан мазкур вазият меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид келмайди.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.

Прочитано: 1463 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика