Norma.uz

Чўзилиб кетган прогул

 

Ходим 2018 йил 4 январда 3 ойлик дастлабки синов билан ишга қабул қилинди. Ходим биринчи иш куни тўлиқ ишлади. 2018 йил 5–31 январь кунлари узрли сабабларсиз ишга келмади.

Корхона раҳбари 2018 йил 1 февралда ишга чиқиш кунида прогул учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди.

Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни қайси сана билан қайд этиш керак?

И.Ростина.

 

– Меҳнат кодексининг 107-моддаси 2-қисмида белгиланишича, охирги иш куни ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. Ушбу норма меҳнат шартномасини бекор қилишнинг барча ҳоллари учун бир хил қўлланилади ва сизнинг ҳолатда прогул учун ходимни ишдан бўшатишда алоҳида талқин қилинмайди (МКнинг 106-моддаси 5-банди ва 152-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Одатда, узоқ прогул қилинганда прогулнинг биринчи кунидан олдинги охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ҳисобланади.

Шу тариқа, сизнинг ҳолатда ходимни ишдан бўшатиш санаси 2018 йил 4 январь бўлади, меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги буйруқни чиқариш санаси этиб 2018 йил 1 феврални кўрсатиш лозим.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.

Прочитано: 1183 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-03-01 18:23:18, Гость_С.С.З:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика