Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда автоташувчилар учун бизнес юритиш шароитларини яхшилашга доир ҳужжатлар пакетини ишлаб чиқмоқда. Ўзбекистон товарлари халқаро бозорларга олиб чиқилишини таъминлаётган компанияларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташишлар тўғрисидаги ҳамда ушбу ташишлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ҳақидаги битимни амалга ошириш зарурати шуни тақозо этмоқда.
Шу билан бирга мамлакат ҳудудида йўл бўйидаги инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш лозим. Республика халқаро автомагистраллари бўйлаб жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари ЕВРО-4 ва ундан юқори талабларга жавоб берувчи ёқилғи билан таъминланади.
Ўз ахборотимиз.