Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 03-04 / Паспорт масалалари

Талаблар бажарилганда

 

Мен Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. 7 йил аввал хорижга чиқиш учун грин-карта олганман, ўша пайтдан буён АҚШда яшайман. Яқинда Америка фуқаролигини олдим, бироқ Ўзбекистон фуқаролигидан чиқмаганман.

Бу ЎзР қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланадими? Агар қонунбузарлик деб ҳисобланмаса, мен Ўзбекистонга келишим мумкинми?

М.К.

 

АҚШ фуқаролиги ва паспортни олиб, Ўзбекистонга келишингиз мумкин. Бироқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажармаган бўлсангиз, кириш учун рухсатнома олишингиз мушкул бўлади.

Агар чет элда доимий яшовчи шахс 3 йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилади («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси).

Мурожаатингиздан кўринганидек, чет элда 7 йил яшаб, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасаларига мурожаат қилмагансиз. Бинобарин, сиз Қонуннинг 21-моддаси таъсири остига тушасиз.

Шу сабабли Ўзбекистонга муаммоларсиз кирмоқчи бўлсангиз, яшаб турган чет эл мамлакатидаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига мурожаат қилиб, ўзингиз ҳақингизда маълум қилишингиз зарур. Шу жумладан нима сабабдан консуллик ҳисобига турмаганлигингиз ва шу пайтда чет эл давлати фуқаролигини олганингизни кўрсатишингиз, шунингдек мазкур далилни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим.

Агар чет элда доимий яшовчи шахс 3 йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса, консуллик муассасалари материалларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборади. ИИВ ўз хулосаси билан иш материалларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссияга йўллайди. Комиссия тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва республика Президенти қарор қабул қилиши учун таклиф киритади (20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармон билан тасдиқланган Низомнинг IV бўлими ­1-банди «б» кичик банди).

Президентнинг Фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади. Фуқаролик масалаларига оид материалларни кўриб чиқиш муддати 1 йилни ташкил этади (Қонуннинг 40-моддаси). Президентнинг Фармони чиққандан кейин сиз қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинасиз.

Хабарномани олгач, энди чет давлат фуқароси сифатида Ўзбекистонга киришга рухсатнома олиш учун консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1463 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика