Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Профессионал ҳамжамият

Янги шерик

 

Ноябрь ойининг бошида Ўзбекистон ББУ Qoovee компанияси билан Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади.

 

Qoovee бизнес учун товарлар ва хизматлар билан улгуржи савдо қилиш бўйича халқаро электрон савдо платформаси ҳисобланади. 18 200 дан ортиқ етказиб берувчи ва ўн минглаб харидорлар унинг иштирокчиси саналади.

Qoovee компанияси президенти Турат Булембаев МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари Кенгашининг Тошкентдаги мажлисида қатнашган Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаковнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида қирғиз делегацияси таркибида мамлакатимизга ташриф буюрди.

Т.Булембаевнинг қайд этишича, имзоланган Келишув ўзбекистонлик божхона брокерларига Qoovee.соm савдо платформаси иштирокчиларига ўз хизматларини фаол тақдим этиш, шунингдек унинг расмий агенти/дилери бўлиш имконини беради.

Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси директори А.Айрапетьянцнинг фикрича, мамлакатларимиз ва умуман олганда Марказий Осиё минтақасининг истиқболи порлоқ, бунда Qoovee ва ББУ мамлакатлар ўртасида савдо ва амалий муносабатларни яхшилаш ва кенгайтиришда муҳим роллардан бирини ўйнайди.

 

* * *

Божхона брокерлари профессионал ҳамжамиятининг ТИФ муаммолари, минтақавий савдо ҳамкорлиги, шунингдек божхона хизматлари маҳаллий бозори муҳокамасидаги фаоллиги миллий ва минтақавий даражада қайд этилди.

Уюшма меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда самарали қатнашмоқда. Божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар фаолиятини тартибга солувчи ТИФ соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ДБҚнинг идоравий қонуности ҳужжатларига якуний таҳрирда инобатга олинган ББУнинг тавсия ва таклифлари киритилди. ББУ раҳбари ССП қошидаги Ташқи савдони янада ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият юритиш учун қулай шароитлар яратиш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича эксперт кенгаши таркибига киритилган.

Мамлакатимиз Президенти ва Ҳукуматининг сўнгги қарорларида маҳаллий бизнесни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилган. Буни профессионал бирлашмалар орқали амалга ошириш кўпроқ самара беради. Шу сабабли ББУ божхона брокерларининг ягона профессионал уюшмаси сифатида божхона атрофи инфратузилмаси вакилларини ташвишлантираётган масалаларни ҳамкорлик форматида ҳал этиш мақсадида давлат органлари, аввало ДБҚ билан мунтазам мулоқотда бўлади.

 

Гулнора АБДУНАЗАРОВА, махсус мухбиримиз.

Прочитано: 1291 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика