Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Божхона

Отилмай қолди...

 

Қурол-яроғлар жамият осойишталигига хавф туғдиради. Уларни ноқонуний равишда сақлаш, олиб юриш ва божхона чегаралари орқали олиб ўтиш қатъиян ман этилади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона пости ходимлари Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда вагон ва контейнерларни божхона кўздан кечирувидан ўтказишди. Шунда Хитой Халқ Республикасидан юк қабул қилувчи «Ahmad Isroil Tex» МЧЖ номига келган контейнер ортилган вагоннинг пастки қисмида ғилдирак жуфтлигининг ўртасига усталик билан яширилган сариқ рангли полиэтилен пакет борлиги аниқланди.

Гувоҳлар иштирокида очиб кўрилган пакет ичида қурол ва уч дона ўқ ҳамда олди қисмига бураб қотириладиган темирдан ясалган қўшимча мослама бор экан. Айтиш мумкинки, божхоначилар ўзларининг бу зийракликлари билан содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини олишди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона хизмати ходимлари томонидан 56 дона ўқотар қурол, 643 дона ўқ, 16 685 дона капсула ҳамда 3 486 дона гильзанинг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилган.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1403 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика