Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Божхона

Ие, мебель қани?

 

Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган юк ташувчилар тегишли божхона органларига товарлар тўғрисидаги маълумотларни, хусусан, уларнинг номи, миқдори, вазни ва қиймати, тегишли товар кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт. Бу юртимизга қалбакилаштирилган товарлар олиб кирилишининг олдини олиш учун кўриладиган муҳим тартиб-таомилдир.

 

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Хитой давлатидан юк қабул қилувчи якка тартибдаги тадбиркор И.З. номига келган контейнерларни унинг ишончли вакили иштирокида очиб, кўздан кечиришганда мазкур контейнерга йўл-юк ҳужжатларида қайд этилган умумий қиймати 12 720 АҚШ долларилик 53 тоннадан ортиқ МДФ ёғоч толали плита ва темир сим маҳсулотлари ўрнига юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 52 тоннадан зиёд профнастил учун мўлжалланган саморез маҳсулотлари юкланганлигини фош этишди.

Ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1,93 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.

Агар олиб ўтилаётган маҳсулотлар тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ расмийлаштирилганда бор-йўғи 4 млн сўм божхона тўловлари ундирилиши мумкин эди. Аммо божхона кўриги натижасида аниқланган маҳсулотлар расмийлаштирилганда эса 1,31 млрд сўм божхона тўловлари ундирилиши аниқланди.

Бундан кўриниб турибдики, қонунбузар ўзи олиб кираётган маҳсулотларини ҳужжатларда бошқа ном билан кўрсатиш йўли билан 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни давлат бюджетига тўлашдан қочишга уринган.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда Хитойдан «KINGS» МЧЖ номига келган контейнерлар ушбу МЧЖ вакили А.А. иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда йўл-кузатув ҳужжатларида қайд этилган 46 тоннадан зиёд пол учун мўлжалланган ламинацияланган плита маҳсулотлари ўрнига умумий қиймати 2 млрд сўмдан ортиқни ташкил этувчи кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар ортилгани аниқланди.

«Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона пости ходимлари Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Хитойдан юк қабул қилувчи А.А. номига келган контейнердаги маҳсулотларни унинг иштирокида божхона кўригидан ўтказганда, юк-кузатув ҳужжатларида товарлар «Мебельная фурнитура» деб кўрсатилган бўлса-да, ҳужжатларда кўрсатилгандан ортиқ – 3,5 млрд сўмдан зиёд турли хил автомобиль эҳтиёт қисмлари, мебель учун маҳсулотлар, ҳар хил турдаги дастгоҳлар, кийим-кечак, спорт анжомлари, 2 232 дона ҳар хил турдаги дорилар, кир ювиш кукунлари ва бошқа маҳсулотлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1351 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика