Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Жавоб берамиз

Ишлаб чиқариш цехларини сотсак...

 

Бизнинг МЧЖда (ягона ер солиғини тўловчи) молиявий шароитни яхшилаш мақсадида 2017 йилда балансдаги айрим ишлаб чиқариш цехлари 15 млрд сўмга реализация қилинди. Счётимизга келиб тушган 15 млрд сўмнинг бир қисми кредиторлик қарзларини қоплашга йўналтирилиб, унинг қолган қисми айланма маблағ сифатида ишлатиб келинмоқда.

Корхона томонидан унинг балансидаги ишлаб чиқариш цехларининг реализация қилинишида солиқ оқибатлари юзага келадими?

Корхона раҳбари.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани.

 

– Ягона ер солиғи солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи юридик шахслар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб беришлари керак:

√ ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлиши;

√ қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлиши;

√ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида ­50%ни ташкил этиши (Солиқ кодексининг 362-моддаси).

Солиқ кодексининг 132-моддасига асосан корхонангизга тегишли айрим ишлаб чиқариш цехларининг реализация қилиниши, ­яъни асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар бошқа даромадлар таркибига киради.

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг илгариги қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объекти қийматининг илгариги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.

Ягона ер солиғини тўловчилар учун Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди (дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно). Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи корхона мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини ёки қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт.

Демак, ягона ер солиғини тўловчиси ҳисобланувчи корхона томонидан унинг балансидаги ишлаб чиқариш цехларининг реализация қилинишида солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика