Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Жавоб берамиз

Автомобиль паст нархда сотилганда

 

ЯСТ тўловчи корхонамизда 2016 йил августда LACETTI русумли автомобиль 61 млн сўмга харид қилинди. 2017 йил 1 октябрь ҳолатига ушбу автомобилнинг қолдиқ қиймати 45,67 млн сўмни ташкил этади. Биз балансимиздаги мазкур автомобилни унинг қолдиқ қийматидан паст нархга реализация қилишга ҳақлимизми? Ушбу ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Корхона директори.

Тошкент вилояти.

 

– Ҳақиқатан ҳам сиз корхонангиз балансида бўлган тегишли мол-мулкларни ўз ихтиёрингиз билан тасарруф қилишингиз, жумладан реализация қилишингиз қонун ҳужжатларида чекланмаган. Бинобарин, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги ­38-сон қарори).

Автомобиль реализация қилинганда албатта қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Мазкур операциянинг солиқ оқибатларига келсак, асосий воситалар реализациясидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларни реализация қилишдан олинган тушум билан уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида, асосий воситаларни реализация қилиш харажатлари ва қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади (АВда 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг 53-банди).

Ягона солиқ тўлови тўловчиларида асосий воситаларни реализация қилиш чоғида солиқ оқибатлари фақат реализациядан фойда мавжуд бўлгандагина вужудга келади – у корхонанинг бошқа даромадларига киритилади ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 132, 133 ва 355-моддалари). ЯСТ ҳисоб-китобида асосий воситанинг чиқиб кетишидан зарар ҳисобга олинмайди.

 

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1598 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика