Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Солиқ солиш

Молиявий ёрдам: даромад йўқми – солиқ ҳам йўқ

 

Компаниямиз бошқа компанияга фоизсиз қайтариладиган қарз берди.

1. Унинг юзасидан қайта молиялаштириш ставкасида (14%) ЯСТ тўлашимиз керакми ёки йўқми?

Компаниямиз бошқа компанияга фоизсиз, қайтарилмайдиган молиявий (пуллик) ёрдам кўрсатди.

2. Ушбу молиявий ёрдам юзасидан 14%лик қайта молиялаштириш ставкасида ЯСТ тўлашимиз керакми ёки муассислар умумий йиғилишининг қарорига кўра корхона харажатларига ҳисобдан чиқариб қўя қоламизми?

О.Л.

 

1

Йўқ, фоизсиз берилган, қайтариладиган қарз бўйича 14%лик қайта молиялаштириш ставкасида ЯСТ тўлашингиз керак эмас.

Фоизсиз молиявий қарз берганда қарз берувчида солиқ мажбуриятлари юзага келмайди. Солиқларни тўлаш мажбурияти қарз олувчида юзага келади.

Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз олинаётганда қарз олувчининг даромади қарзни олиш санасидаги МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Қарз олувчи олган даромадга бошқа даромад сингари асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади.

 

2

Йўқ, фоизсиз берилган, қайтарилмайдиган молиявий ёрдам бўйича 14%лик қайта молиялаштириш ставкасида ЯСТ тўлашингиз керак эмас.

Пул маблағлари бериш йўли билан қайтарилмайдиган молиявий ёрдам кўрсатилганда ёрдам кўрсатувчи тараф:

ЯСТ тўловчиси бўлса – унда солиқ мажбуриятлари юзага келмайди;

√ умумбелгиланган солиқларни тўловчи бўлса – унда солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида чегирилмайдиган харажатлар юзага келади.

Одатда, қайтарилмайдиган молиявий ёрдам кўрсатилиши муассисларнинг қарори билан расмийлаштирилади ва давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади.

Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам олган тараф солиқларни тўлаши шарт. Унда текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар юзага келади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди). ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш чоғида улар бошқа даромад сифатида ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси) ва уларга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади. Фойда солиғини ҳисоблашда улар бошқа даромад сифатида жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг ­129-моддаси).

 

«Қарз олувчининг даромади: қабул қилинадиган фоизлар миқдори» мақоласида («СБХ»нинг 15.08.2017 йилдаги 33-сони) ва vopros.norma.uz сайтидаги экспертларнинг жавобларида ҳам бундай даромадга солиқ солиниши тўғрисида ўқишингиз мумкин.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 7018 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-04-22 15:08:47, Гость_ЧП Рахмонов Д:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика