Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Солиқ солиш

Текин улуш

 

Бир муассис корхонанинг устав фондидаги ўз улушини тўлалигича бошқа муассисга текинга бериб, муассислар таркибидан чиқди. Улар бир-бирига яқин бўлмаса ҳам, қариндош.

Бироз вақт ўтгач (бир чоракдан ошмайди) ўз улушини текинга берган собиқ муассис уни тўлиқ миқдорда қайтаришни ва ўзини муассислар таркибида яна тиклашни сўради.

Устав фондидаги улушни текинга олган янги муассис уни тўлиқ ҳажмда қайтаришга ва собиқ шахсни муассислар таркибида тиклаш масаласини муассислар кенгашида қўйишга тайёр.

УФдаги улуш бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга текинга берилганда ва қайтарилганда битим тарафларида даромад ва солиқ оқибатлари юзага келадими?

П.Ф.

 

– Корхонанинг УФдаги улуши бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга текинга берилиши ва қайтарилишига бир-бирига боғлиқ бўлмаган битимлар сифатида қараш лозим.

Жисмоний шахсдан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар қиймати олувчи шахснинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 7-банди).

Корхонанинг УФдаги улушни яқин қариндошдан текинга олиш тарзидаги даромад ЖШДСдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 32-банди).

Яқин қариндошлар – эр, хотин, ота-она, болалар, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, боболар, бувилар, неваралар (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Сизнинг ҳолатда яқин қариндош бўлмаган жисмоний шахслар ўртасида битимлар тузилган. Демак, улушни текинга беришдан даромадларга ЖШДС бўйича имтиёз татбиқ этилмайди. Корхонанинг УФдаги улушни текинга олган жисмоний шахсда ЖШДС тўлаш мажбурияти юзага келади. Сизда 2 та мустақил битим тузилганлиги боис улушни текинга олган жисмоний шахсларнинг ҳар бирида иккала ҳолатда солиқ мажбурияти юзага келади.

Текинга олинган улушлардан даромадларга декларация асосида ЖШДС солинади.

У солиқ органларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади (Солиқ кодексининг 189, 192-моддалари). Солиқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланиши лозим (Солиқ кодексининг 193-моддаси). Жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

Яъни улуш 2017 йилда берилган бўлса, даромад олган иккала жисмоний шахс:

√ 2017 йил учун жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни 2018 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай солиқ органларига топшириши;

√ 2018 йилнинг 1 июнидан кечиктирмай ЖШДС тўлаши шарт;

√ ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда 7,5%лик ставка қўлланади.

Устав капиталидаги улуш текинга берилмаётган, балки номинал қиймати бўйича ёки номинал қийматидан паст нархда сотилаётган бўлса, харидорда (жисмоний шахсда) солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1502 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика