Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Солиқ солиш

Боғдорчилик ширкатлари қандай солиқларни тўлайдилар

 

Боғдорчилик-узумчилик ширкати (ширкат) юридик шахс мақомини олди. Ширкат аъзолари йилда 1 марта аъзолик бадаллари, шунингдек ҳисоблагич кўрсаткичларига кўра электр энергияси учун ҳақ тўлайдилар. ДСИга ҳисоботларни тўлдирмай топширамиз.

1. Ширкатлар қандай солиқларни тўлайдилар? Солиқ солиш масалаларини қандай норматив ҳужжатлар тартибга солади?

2. Ширкат раисига иш ҳақи ҳисоблаш лозимми?

Т.У.

 

1

Боғдорчилик-узумчилик ширкати (ширкат) нотижорат ташкилот сифатида устав (нотижорат) фаолияти бўйича солиқларни тўламайди. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак.

Боғдорчилик-узумчилик ширкатига солиқ солиш хусусиятларини унинг юридик мақоми тақозо этади. Ширкат жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий асосларда таъсис этилган нотижорат ташкилот (ННТ) ҳисобланади. Унинг аъзоларига умумий ижтимоий-хўжалик вазифаларини ҳал этишда ҳамда боғдорчилик ва узумчиликни юритишда кўмаклашиш учун ташкил этилади (ВМнинг 1.03.2011 йилдаги 51-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-банди).

Боғдорчилик-узумчилик ширкатига солиқ солиш ННТга солиқ солишдаги каби хусусиятларга эга. Солиқ кодекси солиқ солишга доир асосий норматив ҳужжат ҳисобланади.

Устав фаолиятининг таъминоти ва уни амалга ошириш учун олинган маблағларга ННТнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 129-моддаси 3-қисми 10-банди). Уларга қуйидагилар киради:

● кириш ва аъзолик бадаллари;

● ННТ иштирокчиларининг мулкий ҳиссалари;

● грантлар, инсонпарварлик ёрдами, бюджетдан субсидиялар;

● ННТ томонидан ўз устав нотижорат мақсадлари ва вазифаларини амалга ошириш учун олинган юридик ва жисмоний шахсларнинг бошқа ажратмалари.

Фақат тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад, шунингдек айрим бошқа даромадлар, айнан:

● мол-мулкни оператив ижарага беришдан;

● мол-мулкни молиявий ижарага беришдан;

● роялтидан даромад олганда ННТда солиқ солиш юзага келади.

Тилга олинган бошқа даромадлар қисмида ННТ умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади. Умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий тўловлар рўйхатлари Солиқ кодексининг 23-моддаси 2 ва 3-қисмларида келтирилган.

Бунда Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларнинг олинишига тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди.

Шунингдек истеъмол қилинган электр энергияси учун қоплам кўринишида ширкат аъзоларидан олинган пул маблағлари ширкат учун даромад ҳисобланмайди.

 

Бу – муҳим! Истеъмол қилинган электр энергияси учун қоплам кўринишида ширкат аъзоларидан олинган сумма электр таъминоти ташкилоти сизнинг ширкатга қўйган ҳисобварақ-фактурадаги суммага мувофиқ келиши лозим.

 

2

Ҳа, ширкат раисига иш ҳақи ҳисобланиши керак.

Бошқарув ширкатнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади, у ширкат аъзолари орасидан умумий йиғилиш томонидан сайланади. Бошқарув аъзоларини сайлаш, шунингдек ширкат бошқаруви фаолиятини амалга ошириш тартиби унинг устави билан белгиланади. Тақдим этилган ахборотдан маълум бўлишича, раис хўжалик фаолиятини юритади.

Ширкат юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган штампга, муҳрга ва бланкаларга, шунингдек банкда ҳисобрақамларига эга бўлади ҳамда ўз фаолиятини ширкат уставига мувофиқ амалга оширади (Низомнинг 5-банди).

Қуйидаги масалаларни ҳал этиш ширкат бошқаруви ваколатига киради (Низомнинг 37-банди):

● даромадлар ва харажатларнинг йиллик сметаси лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;

● умумий йиғилиш томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ширкат маблағларини тасарруф этиш;

● хўжалик фаолиятини юритиш учун ижро этувчи директорни ёллаш ва бошқалар.

Ширкат фаолиятини режалаштиришда даромадлар ва харажатлар сметаси, ходимларнинг штат жадвали тузилиши, аъзолик бадаллари миқдори ҳисобланиши керак ва ҳ.к.

Шундан келиб чиққан ҳолда ширкатнинг хўжалик фаолиятини бошқариш учун раис билан меҳнат шартномаси тузилиши шарт. Айнан меҳнат шартномаси, чунки бошқарув функциялари фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома предмети ҳисобланмайди. Меҳнат шартномаси тузилар экан, ходим ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида ЯТСнинг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга (МКнинг 16-моддаси 2-қисми). Айни пайтда у 370 842,9 сўмни (2,476 х 149 775) ташкил этади. Ходимнинг даромадларига Солиқ кодексига мувофиқ умумий тартибда солиқ солинади.

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 2218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика