Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Солиқ солиш

Қарз бўйича моддий наф ҳисоб-китоби

 

Корхона 2004 йилда ЎзР резидентидан долларда фоизсиз қарз олган.

2017 йил I ярми учун қарз олувчининг солиқ солинадиган базасига 2004 йилда амал қилган ставкада ҳисобланган даромадни киритдик.

2017 йил августда қарз берувчи қарзни 4 182,3 сўмлик курсда қайд этишга қарор қилди. Қўшимча келишув тузиб, йиллик фоиз ставкаси – 10,5%ни белгиладик.

2004 йилда олинган фоизсиз қарз бўйича 2017 йилда қўшимча келишув имзолангандан кейин қарз олувчига даромад қандай ҳисобланади – фоизлардаги фарқданми, амалдаги қайта молиялаштириш ставкасиданми ёки 2004 йилги ставкаданми?

Р.Г

 

Қарз олувчининг даромади 2004 йилда қарзни олиш санасидаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни олиш санасидаги МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби заёмни олиш санасидаги МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан берилган заёмларга нисбатан қўлланилади (Солиқ кодексининг 135-моддаси 4-қисми).

Саволингиздан маълум бўлишича:

√ қарз 2004 йилда олинган;

√ 2017 йилда қўшимча келишув имзолангандан кейин қарз олувчи қарз маблағларини олмаган.

Солиқ солиш мақсадида шартномада назарда тутилган ставка билан қарзни олиш санасидаги МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси солиштирилади. Агар қарз шартномаси бўйича фоизли даромад ставкаси бўлмаса, қарз олувчининг даромади қарзни олиш санасидаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.

2004 йилда ЎзР МБнинг қуйидаги қайта молиялаштириш ставкалари амал қилган:

Амал қилиш даври

 

Қайта молиялаштириш ставкаси, %да

 

10.09.2003 йил – 4.07.2004 йил

 

20

 

5.07.2004 йил – 20.12.2004 йил

 

18

 

21.12.2004 йил – 14.07.2006 йил

 

18

 

 

МИСОЛ. 1 000 АҚШ доллари миқдорида фоизсиз қарз олинган сана – 2004 йил 1 август. Қайта молиялаштириш ставкаси – 18%.

2017 йил 1 августда қарз суммасини 1 АҚШ доллари = 4 182,3 сўмлик курс бўйича сўм эквивалентига ўтказиш ва йиллик 10,5% миқдорида фоизли даромад белгилаш тўғрисида қўшимча келишув тузилди.

Қарз фоизсиз бўлган даврда (1.08.2004 йилдан 31.07.2017 йилгача) даромадни 18%лик қайта молиялаштириш ставкаси бўйича аниқлашингиз керак эди.

Қарз олувчининг ойлик солиқ солинадиган даромади қуйидагича ҳисобланади:

($1 000 х 18%) / 365 кун х ойдаги кунлар сони х ҳисобот ойининг охирги кунидаги МБ курси.

2017 йил 1 августда қўшимча келишув тузгандан кейин 18%лик қайта молиялаштириш ставкаси билан қарз берувчига фоизлар тўланадиган 10,5%лик ставка ўртасидаги фарқни даромадга киритишингиз зарур.

Қарз олувчининг август учун солиқ солинадиган даромади 26 640,68 сўмга ($1 000 х 4 182,3 х (18% – 10,5%) / 365 кун х августдаги 31 кун) тенг бўлади.

 

Ҳисоблаб чиқарилган даромадга қўлланилаётган солиқ солиш тизимига қараб фойда солиғи ёки асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 129, 132, 353-моддалари).

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1482 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика