Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Мавзуга қайтиб

Инновация маркази резидентлари учун ШЖБПҲга бадаллар

 

«СБХ» газетасининг 14.11.2017 йилдаги 46 (1214)-сонида «Инновация маркази резидентлари учун имтиёзлар» мақоласи чоп этилган эди. Унда, бошқа масалалар қатори, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентларининг солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби масаласи кўриб чиқилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармони билан Инновация маркази (ИМ) резидентларига 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этиш тарзида имтиёзлар берилган.

ИМ резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар олган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича ЖШДС, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 4,5%лик ставка бўйича фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади. Ушбу даромадлар солиқ солиш мақсадида белгиланадиган мазкур ходимларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди.

Ушбу имтиёзлар қандай қўлланиши ҳақида юқорида кўрсатилган мақолада сўз юритганмиз. Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ҳисоблаб чиқарилиши тартибига батафсилроқ тўхтаб ўтамиз.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади) солиқ солинадиган суммасининг 1%и миқдорида ҳисоблаб ёзилади, ушбу сумма ҳисоблаб ёзилган ЖШДС суммасидан тегишинча чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

Бироқ ШЖБПҲга бадаллар нафақат иш ҳақи суммасидан, балки иш берувчи тўлайдиган ходимнинг бошқа даромадларидан ҳам ҳисоблаб чиқарилади. Бу «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида ҳам назарда тутилган.

Жисмоний шахсларнинг даромадлари орасида иш берувчи томонидан тўланадиган моддий наф тарзидаги тўловлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси) ва бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси) бор. Масалан, ходимларнинг болалари мактабгача таълим муассасаларига бориши, ўз ходимларининг санаторий-курортларда даволаниш ёки дам олиш йўлланмалари қийматини, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини, ходимнинг касал бўлган оила аъзоларини парваришлаш бўйича нафақасини, ходимларга тўланадиган маънавий зарар компенсациясини ва бошқаларни тўлаш. Иш берувчининг бундай тўловлари ходимнинг жами даромадига киритилади ҳамда уларга белгиланган тартибда ЖШДС ва ШЖБПҲга ажратмалар солинади.

Юридик шахс ИМ резиденти мақомига ва имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлгунча ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва бошқа даромадлари жами даромадга киритилади ҳамда уларга умумбелгиланган тартибда ШЖБПҲга ажратмалар солинади.

Юридик шахс ИМ резиденти мақомини олгач:

● ходимларнинг меҳнат шартномалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромад чегирилмаган ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги бутун даромад суммасидан фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисобланади;

● жами даромад таркибига кирувчи, иш берувчи томонидан тўланадиган ходимларнинг бошқа даромадларидан ШЖБПҲга ажратмалар умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика