Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 48 / Долзарб мавзу

Валютани қайта баҳолашдан фойдага солиқ солинмайди

 

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони билан 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб биржадан ташқари валюта бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда хорижий валюталарни айирбошлаш расмий курсини белгилашнинг бозор механизми жорий этилди.

Миллий валютага нисбатан хорижий валюталар курси кескин ошишини эътиборга олган ҳолда ПФ-5177-сон Фармоннинг 7-банди билан Молия вазирлигига ҳисобварақлардаги чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда солиққа тортиш базасига киритилмайдиган вақтинча тартиб белгилаш вазифаси топширилган.

 

2017 йил 13 ноябрда Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида (soliq.uz) Молия вазирлиги ва ДСҚнинг 25.10.2017 йилдаги АРК/04-01-32-09/1405-сон, 13/1-29694-сон ахбороти жойлаштирилган. Унга кўра юқорида тилга олинган нормани қўллаш мақсадида қуйидаги валюта маблағларини қайта баҳолаш натижасида олинган фойда 2018 йил 1 июлгача солиқ солиш базасига киритилмайди:

√ кассадаги;

√ банкнинг депозит счётларидаги;

√ банкнинг ссуда счётларидаги, шу жумладан аккредитивлардаги.

Бунда фойда деганда юқорида кўрсатилган позициялар бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиш суммаси тушунилади.

Қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда ушбу норма қўлланилади:

√ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

√ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

√ ягона солиқ тўлови.

 

Мазкур норма амалиётда қандай қўлланишини кўриб чиқамиз.

 

Фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқаришда имтиёзли сумма қандай аниқланади?

Фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ ҳисоботининг тасдиқланган шаклларида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Ҳисоб-китобнинг 10-сатрида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) акс эттирилади.

Ушбу кўрсаткич Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг (АВ томонидан 24.01.2003 йилда ­1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-сон шакл) 240-сатридан олинади.

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлагунга қадар фойдани (зарарни) (240-сатр) аниқлашда валюта курси фарқидан даромадлар (150-сатр) ва зарарлар (200-сатр) ҳисобга олинади.

Шу сабабли курс фарқи илгаригидек баланснинг барча валюта моддалари бўйича ҳисобланиши лозим. Валюта курси фарқидан даромадлар ва зарарлар белгиланган тартибда тегишли даврнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботида акс эттирилади.

Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, қуйидагилар қайта баҳоланиши лозим:

а) кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар;

б) чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;

в) чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар;

г) чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, кредитлар ва пул қарзлар.

ПФ-5177-сон Фармоннинг 7-бандида назарда тутилган имтиёзли суммани аниқлашда фақат кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда ҳисобга олинади.

Баланснинг бошқа валюта моддалари: чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари, чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, кредитлар ва пул қарзларни қайта баҳолашдан курс фарқи солиқ солишда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

 

БУ – МУҲИМ!

Имтиёзли сумма – фойдани ҳисоблаш учун счётлардаги чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолашда юзага келган ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиш суммаси қабул қилинади.

Имтиёзли суммани ҳисоблашда чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари, чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, кредитлар ва пул қарзларни қайта баҳолаш натижасида олинган салбий курс фарқи кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивларни қайта баҳолашдан ижобий курс фарқи суммасини камайтирмайди.

 

МИСОЛ. 2017 йил октябрь ойи учун банкнинг счётларидаги чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида:

ижобий курс фарқи 900 минг сўмни ташкил этди;

салбий курс фарқи – 100 минг сўм.

Шу даврдаги кредиторлик қарзини қайта баҳолашдан салбий курс фарқи 500 минг сўмни ташкил этди.

Бу ҳолда солиқ солиш базасидан чегирилиши лозим бўлган, счётлардаги валюта маблағларини қайта баҳолашдан фойда 800 минг сўмни (900 – 100) ташкил этади.

Кредиторлик қарзини қайта баҳолашдан салбий курс фарқи – 500 минг сўм счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолашдан олинган, солиқ солиш базасидан чегирилиши лозим бўлган фойдани камайтирмайди.

 

Имтиёз фақат 2017 йилнинг 5 сентябридан кейин олинган фойдага нисбатан қўлланади

Юқорида кўрсатилган норманинг вақт бўйича амал қилишига эътибор қаратамиз. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар бу қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин (Солиқ кодексининг 3-моддаси).

ПФ-5177-сон Фармонда у кучга киргунга қадар юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши шарти назарда тутилмаган. Шу сабабли фақат 2017 йилнинг 5 сентябридан кейин счётлардаги валюта маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган фойда солиқ солиш базасидан чиқарилади.

 

МИСОЛ. 2017 йил 9 ойи учун банк счётларидаги ва корхона кассасидаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолашдан курс фарқлари қуйидаги миқдорларга тенг бўлди:

йил бошидан ижобийси – 1 500 минг сўм, шундан 5 сентябрдан кейингиси – 900 минг сўм;

йил бошидан салбийси – 300 минг сўм, шундан 5 сентябрдан кейингиси – 100 минг сўм.

Бу ҳолда счётлардаги валюта маблағларини қайта баҳолашдан олинган, солиқ солиш базасидан чегирилиши лозим бўлган фойда 800 минг сўмни (900 – 100) ташкил этади.

 

Фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ ҳисоботида имтиёзли сумма қандай акс эттирилади?

Счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойданинг имтиёзли суммаси Фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида қуйидагича ҳисобга олинади:

а) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича – Ҳисоб-китобнинг 5-иловаси 3-устуни 0141–014... ва 0371–037...-сатрларидан бирида;

б) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасининг камайиши – Ҳисоб-китобнинг 281–28...-сатрларидан бирида. Ушбу қиймат счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда суммаси (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 0141–014...-сатрларидан бирида акс эттирилган) ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи белгиланган ставкасининг (Ҳисоб-китобнинг 260-сатри) кўпайтмаси сифатида аниқланади.

 

МИСОЛ. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2017 йил 9 ойи учун фойда солиғи тўлангунга қадар фойда 10 млн сўмни (Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 240-сатри), счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолашдан олинган, солиқ солиш базасидан чегирилиши лозим бўлган фойда 900 минг сўмни ташкил этади.

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун ушбу суммани Ҳисоб-китобнинг 5-иловаси 3-устуни 0141–014... ва 0371–037...-сатрларидан бирида акс эттирамиз.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқаришда – Ҳисоб-китобнинг 281–28...-сатрларидан бирида 72 минг сўмга (900 х 8%) тенг сумма акс эттирилади.

 

Ҳисоб-китобга

5-ИЛОВА

СОЛИҚ СОЛИШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ФОЙДА

Имтиёзлар рўйхати

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Салмоғи, %

 

1

 

2

 

3

 

4

 

...

 

 

 

 

фойдаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида юридик шахслардан олинадиган солиқдан озод этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар:

 

014

 

х

 

х

 

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармонига мувофиқ

 

0141

 

900 000

 

9%

 

...

 

 

 

 

 

 

Солиқ солиниши лозим бўлган фойда

(Ҳисоб-китобнинг 110-сатри)

020

 

10 000 000

 

х

 

Солиқ солишдан озод этиладиган фойда – жами (031–03..-сатрлар йиғиндиси, бироқ 020-сатрдан кўп эмас)

 

030

 

900 000

 

х

 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олинган фойда:

 

037

 

х

 

х

 

0141-сатрда кўрсатилган (020-сатр 3-устун х 0141-сатр 4-устун)

 

0371

 

900 000

 

х

 

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА

СОЛИҒИ ҲАМДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ

ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар)

(«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» – 2-сон шаклнинг 240-сатри)  

010

 

10 000 000

 

Солиқ солиниши лозим бўлган фойда

 

110

 

10 000 000

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган фойда (Ҳисоб-китобнинг 5-иловаси 3-устуни 030-сатри)

 

120

 

900 000

 

Солиқ солинадиган фойда

 

130

 

9 100 000

 

Солиқ солинадиган база – жами

 

150

 

9 100 000

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, %да

 

160

 

7,5%

 

Экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг тузатилган ставкаси, %да (Ҳисоб-китобнинг 12-иловаси 050-сатри)

 

170

 

7,5%

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси – жами (150-сатр х 170-сатр)

 

180

 

682 500

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисобот даври учун ҳисобланган суммаси, жами

 

220

 

682 500

 

Соф фойда (010-сатр – 220-сатр)

 

240

 

9 317 500

 

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш базаси

 

250

 

9 317 500

 

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг белгиланган ставкаси, %да

 

260

 

8%

 

Ҳисоблаб чиқарилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаси (250-сатр х 260-сатр)

 

270

 

745 400

 

Бюджетга тўлашдан озод этиладиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаси, жами (281–28...-сатрлар йиғиндиси) шу жумладан:

 

280

 

72 000

 

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармонига мувофиқ

 

281

 

72 000

 

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг ҳисобот даври учун ҳисобланган суммаси, жами (270-сатр – 280-сатр), шу жумладан:

 

290

 

673 400

 

 

 

Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзли сумма қай йўсинда аниқланади ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?

ЯСТ тўловчилар учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашда ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги сальдо (фарқ) солиқ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши бошқа даромадлар қатори ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-иловаси 140-сатрида акс эттирилади.

Счётлардаги хорижий валютадаги пул маблағларини қайта баҳолаш натижасида олинган ижобий курс фарқи солиқ солинадиган базага киритилмайди. У ЯСТ ҳисоб-китобининг 4-иловасида 030-сатрлардан бирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши сифатида акс эттирилади.

Бошқа даромадларга асосий (соҳа) фаолият тури ставкаси учун белгиланган ставкада ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси). Шу сабабли бошқа даромадларнинг умумий суммаси 2-илованинг 010-сатридан ЯСТ ҳисоб-китобига кўчирилади ва асосий фаолият тури устунининг 030-сатрида акс эттирилади.

4-иловадаги солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши ЯСТ ҳисоб-китобида асосий фаолият тури устунининг 0502-сатрида акс эттирилади.

 

МИСОЛ. ЯСТ тўловчи 2017 йил 9 ойи учун қуйидаги кўрсаткичларга эга:

асосий фаолиятдан соф тушум – 625 млн сўм;

оператив ижарадан даромадлар – 25 млн сўм;

балансдаги барча валюта моддаларини қайта баҳолашдан умумий ижобий курс фарқи – 1 200 млн сўм, шу жумладан банкдаги депозит счётлардаги валюта моддаларини қайта баҳолашдан – 1 000 млн сўм, шундан 2017 йил 5 сентябрдан кейин счётлардаги валюта маблағларини қайта баҳолашдан – 950 млн сўм;

балансдаги барча валюта моддаларини қайта баҳолашдан салбий курс фарқи – 150 млн сўм, шу жумладан 2017 йил 5 сентябрдан кейин банкдаги депозит счётлардаги ва корхона кассасидаги валюта моддаларини қайта баҳолашдан – 10 млн сўм.

Ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги сальдони аниқлаймиз. Бизнинг мисолда ЯСТ солиниши лозим бўлган сальдо 1 050 млн сўмни (1 200 – 150) ташкил этади.

ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада ижарадан даромадлар (25 млн сўм) ­030-сатрда, ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши (1 050 млн сўм) – 140-сатрда акс эттирилади. Бошқа даромадларнинг умумий суммаси (010-сатр) 1 075 млн сўмни (25 + 1 050) ташкил этади.

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

2-ИЛОВА

БОШҚА ДАРОМАДЛАР

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Бошқа даромадлар – жами (020–180-сатрлар суммаси),

 

010

 

1 075 000 000

 

шу жумладан:

 

 

 

мол-мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар

 

030

 

25 000 000

 

...

 

 

 

валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши

 

140

 

1 050 000 000

 

 

 

Счётлардаги валюта моддаларини қайта баҳолаш натижасида олинган фойданинг имтиёзли суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада 030-сатрлардан бирида акс эттирилади. 2017 йил 5 сентябрдан кейин ҳосил бўлган, 940 млн сўмга (950 – 10) тенг бўлган счётлардаги хорижий валютадаги маблағларни қайта баҳолашдан юзага келган ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши ушбу сатрда акс эттирилади.

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

4-ИЛОВА

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ЯЛПИ ТУШУМНИНГ КАМАЙИШИ

Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган даромадлар ва харажатлар рўйхати

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши – жами (020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр)

 

010

 

940 000 000

 

...

 

 

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0301–03...-сатрлар йиғиндиси)

 

030

 

940 000 000

 

шу жумладан:

 

 

х

 

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармонига мувофиқ

 

0301

 

940 000 000

 

 

 

Асосий фаолиятдан тушум (625 млн сўм) ЯСТ ҳисоб-китобининг ­010-сатрида акс эттирилади.

Бошқа даромадларнинг умумий суммасини (1 075 млн сўм) 2-илованинг 010-сатридан ЯСТ ҳисоб-китобига кўчирамиз ҳамда асосий фаолият тури устунининг 030-сатрида акс эттирамиз.

4-иловадаги солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши (940 млн сўм) ЯСТ ҳисоб-китобида асосий фаолият тури устунининг 0502-сатрида акс эттирилади.

Шу тариқа, ҳисобот даври учун солиқ солинадиган база (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри) 760 млн сўмни (625 + 1 075 – 940) ташкил этади.

 

ЯСТнинг ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисида маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

 

асосий фаолият тури – 1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан соф тушум

 

010

 

 

625 000 000

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

Бошқа даромадлар (ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-иловаси 010-сатри)

 

030

 

 

1 075 000 000

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр + 030-сатр)

 

040

 

 

1 700 000 000

 

 

 

 

 

Имтиёзлар – жами (0501-сатр + 0502-сатр)

 

050

 

 

940 000 000

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши (ЯСТ ҳисоб-китобининг 4-иловаси 010-сатри)

 

0502

 

 

940 000 000

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр)

 

060

 

 

760 000 000

 

 

 

 

 

 

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1936 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика