Norma.uz

Ҳар бир ходимга алоҳида буйруқ

 

20 нафар янги ходим билан меҳнат муносабатларини расмийлаштирмоқчимиз, тегишинча, улар ишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқармоқчимиз.

Ҳар бир ходимга алоҳида буйруқ чиқариш зарурми ёки 20 та параграф билан битта буйруқ чиқариш мумкинми?

Г.Ғаниева.

 

Битта буйруқ чиқариш мумкин.

Ишга қабул қилишни расмийлаштириш чоғида ҳар битта ходим билан алоҳида меҳнат шартномасини тузиш зарур, у буйруқ чиқариш учун асос бўлади (МКнинг 82-моддаси). Умумий буйруқда айрим ходимларга доир маълумотларни, қабул қилинган санасини, лавозимини, бухгалтерия иш ҳақини ҳисоблаётганда асосланадиган бошқа маълумотларни алоҳида бандлар ёки параграфлар билан қайд этишни тавсия қиламиз.

Бироқ айни пайтда ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни ҳар бир ходим учун алоҳида чиқаришни тавсия этамиз. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ҳар бир ходимга тилхат олиб эълон қилинади. Ҳар бир ходимга доир бандлар мазмуни эса турлича, айнан унга тааллуқли бўлиши мумкин. Бошқа шартлар билан ишга қабул қилинаётган қолган ходимларни бу ҳақда хабардор қилиш маъқул эмас.

Бундан ташқари, рўйхат бўйича барчага эмас, балки айнан бир ходимга доир маълумотлар талаб қилинадиган турли ташкилотларга (бандликка кўмаклашиш марказларига – меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш учун буюртмани расмийлаштириш учун; олий таълим муассасасига – битирувчи меҳнат фаолиятини бошлаганлигини тасдиқлаш учун, Пенсия жамғармаси бўлимларига ва б.) вақти-вақти билан ишга қабул қилганлик тўғрисидаги буйруқлардан нусхалар олиш керак бўлади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1895 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика