Norma.uz

Айбсиз айбдор бўлиб қолмаслик учун...

 

МЧЖ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Штатда 6 киши қайд этилган, иш ҳақи – вақтбай. Таъмирлаш муносабати билан ишлаб чиқариш цехи 14 кунга ишни тўхтатиб турди.

Асбоб-ускуналар таъмирланган вақтда ходимларга иш ҳақи ҳисобламаслик мумкинми, бунда қандай ҳужжатга асосланилади?

З.Азизова.

 

– Асбоб-ускуналар синиши ёки таъмирланиши ёхуд ходим ўз меҳнат вазифасини бажаришига имкон бермайдиган бошқа сабабларга кўра ишда бекор туриб қолинса, у бу ҳақда ўзининг бевосита раҳбари, иш берувчининг бошқа вакилига ёзма равишда хабар бериши керак. Агар у иш берувчини огоҳлантирмаган ва яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқаришда давом этган бўлса, ушбу маҳсулотга ҳақ тўланмайди, сабаби ходимнинг айби билан ҳаракат қилинмай, бу яроқсиз маҳсулот чиқишига олиб келгани кўриниб турибди.

Ходимнинг айби техник ёки технологик қоидалар, низомлар, хизмат йўриқномалари, ички тартиб қоидаларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли бузишида намоён бўлиши мумкин.

Шу сабабли ходим ўзининг бевосита раҳбарига бекор туриб қолганлик ҳақида ёзма хабар бермаса, у эса шундай қилиши керак, бу интизомий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкин (МКнинг 181, 182-моддалари). Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун эса ҳақ тўланмайди (МКнинг 159-моддаси 3-қисми), бу буйруқ билан расмийлаштирилади.

Ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда (масалан, сифатсиз хом ашё, ҳужжатлардаги хатолар, асбоб-ускунанинг носозлиги ва ҳ.к. сабабли), бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади (МКнинг 159-моддаси 1-қисми).

Бунда жамоа ёки меҳнат шартномасида янги ишлаб чиқаришни (маҳсулотни) ўзлаштириш даврида унинг аввалги иш ҳақи сақланиши назарда тутилиши мумкин.

Ходимнинг айби билан тай­ёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланади, бундай баҳолар жамоа шартномасида белгилаб қўйилади, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади (МКнинг 159-моддаси 2-қисми).

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1701 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика