Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 34 / Хўжалик юритиш қоидалари

Тушунмовчилик оқибати

 

Муассислар умумий йиғилишда устав фондини, шу жумладан ҳисоб-китоб счётига пул ўтказиш йўли билан кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Ушбу қарор рўйхатдан ўтказилди, таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ҳозирги пайтда компаниямиз улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш мақсадида «ягона дарча» марказига мурожаат қилди, у ердагилар муассислар устав фондини нақд пул маблағлари билан шакллантиришлари зарурлигини айтиб, лицензия беришни рад этдилар.

Муассислар номидан ҳисоб-китоб рақамимизга тушган пул маблағлари ҳисобидан улгуржи савдога лицензия олиш учун устав фондини кўпайтириш ҳуқуққа зид ҳисобланадими?

Газетхон.

 

ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида, улардан ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талабларидан бири ҳисобланади.

Лицензия олиш учун лицензияловчи органга ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг (таъсис ҳужжатларининг), шу жумладан ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхасини тақдим этиш зарур (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9, 10-бандлари).

Низомда нақд пул маблағларини киритиш талаби назарда тутилмаган. Бошқа лицензия талаблари ва шартларига риоя этган бўлсангиз, лицензия беришга ёзма рад жавобини олиб, ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида судга ёхуд адлия органига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

«Ягона дарча» маркази ходимлари лицензия олиш учун қайсидир ҳужжатни тақдим этмаганингизни тўғри тушунтира олмаган бўлишлари ҳам мумкин. Фикримизча, ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдоридаги пул маблағлари киритилганлигини тасдиқлашни талаб қилганлар. Ушбу сумма ҳақиқатан муассислардан келиб тушганлигини тасдиқлаш учун сизга хизмат кўрсатувчи банкка ариза, муассисларнинг қарори ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар билан мурожаат қилишингиз, шунингдек «ягона дарча» марказига тақдим этиш учун банкдан тегишли маълумотнома беришни талаб қилишингиз лозим.

 

Абдураҳмон Бахтиев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1489 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика