Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 34 / Юридик маслаҳатлар

Бино учун ким жавоб беради?

 

Бинони ташкилот балансига кирим қилаётганда ва бу билан боғлиқ ишларни бажараётганда бино учун жавобгар шахсни белгилаш керакми ёки йўқми? Директор ва умумий ишлар бўйича директор ўринбосари бинога жавобгар шахс бўлишни хоҳлашмаяпти. Бу ҳолда қандай йўл тутиш керак?

Олим Яхшибоев, бош бухгалтер.

 

– Бинони бир ташкилотдан бошқа ташкилот балансига ўтказиш операцияси – битимни рўйхатдан ўтказиш, олинган мулкни бухгалтерия ҳисобига киритиш, яъни уни корхона балансида акс эттириш ва ҳоказолар тегишли қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда, хусусан, Фуқаролик кодексининг 111-моддаси, 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ тартибга солинади. Қонун ҳужжатларида корхона балансидаги бино учун жавобгар шахсни тайинлаш шартлиги назарда тутилмаган.

Бинога муайян шахсни жавобгар қилиб тайинлашда иккита йўл бор: ё корхона ходимига қўшимча иш вазифалари юкланади ёки бунинг учун янги штат очилади. Агар бинони балансга қабул қилиш ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришга олиб келса, иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (Меҳнат кодексининг 89-моддаси).

Агар таъсисчилар бино учун жавобгарликни корхона директорининг зиммасига юклашни зарур деб ҳисобласалар, унда ушбу қарор ташкилотнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилиниши керак.

 

Алибек Худайбергенов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1447 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика