Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 34 / Юридик маслаҳатлар

Меҳнат муҳофазаси учун раҳбар жавобгар

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкилотнинг бошқа бир бўлимига бириктирилиб, шу бўлимнинг бошлиғига бўйсундирилиши мумкинми?

Алишер Умаров.

 

Йўқ, мумкин эмас.

«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун (бундан кейин – Қонун) 12-моддасининг 1 ва 2-қисмларида белгиланганидек, ходимларининг сони 50 киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш (бундан кейин – ММҚ) талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ММҚ хизмати ташкил этилади ёки ММҚ бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Ходимларининг сони кам бўлган ташкилотда бундай хизматни ташкил этиш ёки лавозимни жорий этиш масаласи иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.

ММҚ хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмаси бўлиб, у бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади (Қонун 12-моддасининг 3-қисми). Ушбу норма ММҚ бўйича мутахассисга ҳам тааллуқли.

ММҚ хизмати мутахассислари ММҚ қоидалари ва нормаларига барча ходимлар томонидан риоя этилишини назорат қилиш, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек ММҚ масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилот раҳбарига тақдимномалар киритиш (Қонун 12-моддасининг 4-қисми) ва бир қатор бошқа ҳуқуқларга (масалан, АВ томонидан 14.08.1996 йилда 273-сон билан рўйхатдан ўтказилган Намунавий низомда белгиланган) эга.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1619 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика