Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 34 / Юридик маслаҳатлар

Она – таътилда, лавозими – амалда

 

Мен 2012 йилдан буён махсус мактабгача таълим муассасасида ишлаб келаман. Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш пайтидаги таътилдан муддатидан олдин ишга қайтдим. Ҳозир боғча мудираси менга 2018 йилнинг 1 августигача белгиланган меҳнат шартномасини бериб, қўл қўйдириб олди. Шартнома бир нусхада тузилган, шартнома мудирада қолди. Мудиранинг хатти-ҳаракатлари қонунийми?

Сурайё Юсупова.

 

Бу вазиятда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.

МКга кўра болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолиниши керак (Меҳнат кодекси 234-моддасининг ­5-қисми). Шунга кўра, агар меҳнат шартномасининг муддати ходима болани парваришлаш таътилида бўлган даврда тугаса, бу муддат узайтирилади.

Муддатли (шу жумладан 1 йилгача) меҳнат шартномалари:

– бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда;

– корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан;

– қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин (МКнинг ­76-моддаси).

Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади (МКнинг 74-моддаси 3-қисми).

Меҳнат шартномалари МКга биноан номуайян муддатга, 5 йилдан ортиқ бўлмаган муай­ян муддатга ҳамда муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади (МКнинг 75-моддаси 1, 2-қисмлари).

Сизнинг ҳолатингизда болани парваришлаш таътилига чиққунингизга қадар сиз билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилган тақдирда, ушбу шаклда тузилган меҳнат шартномасини сизнинг розилигингизсиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузишга йўл қўйилмайди (МКнинг 75-моддаси 3-қисми).

Сизга тақдим этилган муддатли меҳнат шартномаси шартларига рози бўлмасангиз, ушбу шартномага имзо қўймаслигингиз керак эди. Шартноманинг тарафлар томонидан имзоланганлиги сизнинг ушбу шартнома шартларига рози эканлигингизни англатади.

Шунинг учун сиз ўз меҳнат ҳуқуқларингизни тиклаш мақсадида Меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (суд, прокуратура)га ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Мурожаатда шартномага мажбурланган ҳолда ёки алдов остида имзо қўйганлигингизни ва шу билан боғлиқ ҳолатларни тасдиқловчи далилларни акс эттиришингиз керак бўлади.

 

Жамолиддин Ваққосов

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1615 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика