Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 34 / Юридик маслаҳатлар

Мерос фақат келишувга кўра тақсимланади

 

Васиятномага кўра мен ва акамга бир хонали квартира қолди. Квартирада фақат акам пропискадан ўтган. Мен меросга бўлган ҳуқуқни олдим, акам эса олмади. Акам кўп йилдан буён Россияда яшайди, Ўзбекистонга келиш нияти йўқ. Коммунал тўловларнинг ҳаммасини ўзим тўлаб келаман.

Акам йўқлигида ўз улушимни қандай тасарруф этишим мумкин? Усиз квартирани ижарага бера ёки ўз улушимни сота (ҳадя қила) оламанми?

С.О.

 

Коммунал хизматлар ҳақини тўламаслик меросхўрни, айниқса васиятнома бўйича меросдан маҳрум қилишга асос ҳисобланмайди.

Агар турган жойи аниқланиб, мерос олишга чақирилган-у, лекин ҳозир бўлмаган меросхўр меросдан воз кечмаган бўлса, қолган меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятлари тўғрисида уни хабардор қилишлари шарт. Агар ҳозир бўлмаган меросхўр хабар қилинган пайтдан эътиборан 3 ой ичида қолган меросхўрларни меросни тақсимлаш ҳақидаги келишувда иштирок этиш истаги тўғрисида хабардор қилмаса, қолган меросхўрлар ҳозир бўлмаган меросхўрга тегишли бўлган улушни ажратиб, ўзаро келишувга кўра мерос тақсимотини амалга оширишга ҳақлидирлар (ФКнинг 1151-моддаси).

Бутун квартирани ижарага бера олмайсиз. 2012 йил январдан бошлаб фуқаролар ўртасида тузилган барча турар жой арендаси шартномалари нотариал тасдиқланган бўлиши керак (УЖКнинг 86-моддаси 3-қисми).

Умумий биргаликдаги мулкдаги мол-мулк ҳисобланган кўчмас мулкни (квартирани) ижарага бериш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланганда барча мулкдорлар, яъни сиз ва акангиз розилик бериши керак. Бундан ташқари, ушбу жойда пропискадан ўтган шахс сифатида ҳам акангизнинг розилиги зарур.

Бунда ФКнинг 224-моддасига мувофиқ улушли мол-мулк мулкдори, меросхўрлардан бири сифатида сиз квартирадаги ўзингизга тегишли улушни ўзга шахсга сотишингиз мумкин, бироқ бу ҳақда бошқа улуш эгаси бўлган меросхўр акангизга ёзма равишда маълум қилишингиз шарт. Сабаби акангиз сотилаётган улушни у сотиладиган нархда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадир. Агар у имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечса ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан бир ой давомида амалга оширмаса, ўз улушингизни ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўласиз. Улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда сотилган тақдирда, меросхўр мулкдорлар 3 ой мобайнида сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар.

 

Азиза Шоназарова,

Тошкент шаҳар Миробод тумани 9-сон Давлат нотариал идорасининг нотариуси.

Прочитано: 1467 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика