Norma.uz

«Ўзбошимчалик»ка рухсат берилмайди

 

МЧЖнинг асосий фаолият тури – қандолат товарлари билан улгуржи савдо қилиш. Корхона балансида «Damas LABO» юк машинаси бор. Ундан фақат ўз товаримизни харидорга етказиб беришда фойдаланамиз. Корхонанинг ўзида (барча зарур маълумотларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқилган ва директорнинг буйруғи билан тасдиқланган йўл варақаси ва транспорт юкхатини ёзиб беришимиз мумкинми ёки тегишли Йўриқнома билан тасдиқланган бланкалардангина фойдаланиш зарурми?

Е.Чернова.

 

– Йўл варақаси – автомобиль транспорт воситаси ишини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат (АВ томонидан 2.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 1-банди 19-хатбошиси). Белгиланган намунадаги ҳужжатлар фойдаланувчининг хоҳишига кўра ўзгартирилиши мумкин эмас.

Товар-транспорт юкхати (ТТЮ) эса – транспорт жараёнининг барча иштирокчилари учун ягона бошланғич ҳужжат шакли (Йўриқноманинг 1-банди 23-хатбошиси). Товарларни автотранспортда етказиб бериш билан шуғулланувчи корхона транспорт жараёнининг иштирокчисига айланади ва, тегишинча, Йўриқномадаги кўрсатмаларга риоя қилиши зарур.

Корхонанинг ўзи ишлаб чиққан йўл варақалари ва ТТЮдан фойдаланиш қатъиян тақиқланади (ЎзАДТАнинг 13.07.2017 йилдаги хати).

 

Лайло Ашурова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1446 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика