Norma.uz

GPS-трекерли транспортга йўл варақаси тўлиқ тўлдирилмайди

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти бошлиғининг буйруғи (АВ томонидан 4.08.2017 йилда 1282-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Чипталарни ҳисобга олиш ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага тузатишлар киритилди.

 

Йўриқномада ҳаракатдаги таркибни олисдан назорат қилиш тизимидан фойдаланган ҳолда, GPS-трекерлар билан жиҳозланган транспортда йўловчилар ташишни амалга оширишда ҳужжатларни тўлдиришнинг хусусиятлари ёзилган.

 

Ҳужжат

 

Тўлдирилмайдиган бўлим ва графалар

 

GPS-трекерлар билан жиҳозланган йўналишли таксилар

 

Йўл варақаси

 

Олд томонининг «Автотранспорт воситасининг пунктлардаги навбатчилиги» бўлими;

олд томонининг 5, 15-графалари;

ички томонининг «Ҳақиқатдаги вақт» ва «Иш соатлари 1 ўнлик билан» бўлимлари

GPS-трекерлар билан жиҳозланган автобуслар ва йўналишли таксилар

 

Йўл варақаси

 

олд томонининг 5, 15-графалари;

ички томонининг 7–20-графалари;

орқа томонининг 3-банди

Чипталарни ҳисобга олиш варақаси

 

1-бўлим. «Ҳайдовчилар, кондукторлар маълумотлари, автовокзаллар (автостанциялар) қайдлари

 

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 7.08.2017 йилдаги 31 (791)-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

 

Олег Заманов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1446 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика