Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 34 / Хўжалик юритиш қоидалари

Зарарлар қопланишига эришинг

 

ЎзРТХБда бошланғич нарх пасайтирилган электрон биржа савдолари натижаларига кўра ТМБ етказиб беришга шартнома тузилди. Унга биноан харидор контракт тузилгандан кейин 5 кун ичида қисман олдиндан тўловни амалга ошириши керак. Бироқ ушбу муддат тугагунча етказиб берувчидан ТМБни етказиб беришнинг имкони йўқлиги тўғрисида хат келди.

Тузилган контрактни ижро этишдан бош тортаётган етказиб берувчига нисбатан қандай чораларни кўришимиз мумкин?

А.Сагдеева.

 

– Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга тарафларнинг бири шартномани жиддий бузган тақдирда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра йўл қўйилади. Сотиб олувчи томонидан товарлар ҳақини тўлаш муддатлари бир неча бор бузилганда, товарлар бир неча бор олиб кетилмаганда маҳсулот етказиб берувчи шартномани ижро этишдан бош тортиши мумкин (ФКнинг 455-моддаси).

Биржа битимлари ижро этилмаслиги ёки лозим даражада ижро этилмаслиги билан боғлиқ низо ва ихтилофлар судгача биржанинг Арбитраж комиссиясида ёки судда кўрилади («ЎзРТХБ» АЖ ККнинг 27.04.2015 йилдаги қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 256-банди).

Комиссия сотувчи шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги учун жарималар ундириш тўғрисидаги низоларни кўриб чиқади (Низомнинг 20-банди 2-хатбошиси, «ЎзРТХБ» АЖ бошқарувининг баённомасига 1-илова). Жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги аризалар Комиссияга шартномада белгиланган етказиб бериш муддати ўтган пайтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмай топширилади (Низомнинг 22-банди). Аризаларни топшириш тартиби Низомнинг 6-бобида белгиланган.

Агар сотувчи томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида шартнома бекор қилинганидан кейин оқилона муддат ичида сотиб олувчи шартномада назарда тутилган товар ўрнига бошқа шахсдан бирмунча юқори, аммо оқилона баҳода товар сотиб олса, у сотувчидан шартномада белгиланган баҳо билан унинг ўрнига тузилган битимдаги баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин (ФКнинг 456-моддаси).

Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир.

Тараф рад (қисман рад) жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, шунингдек талабнома билдирмай ҳам судга даъво аризаси бериши мумкин («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 17, 19-моддалари).

Шу тариқа, етказиб берувчи шартномани ижро этишдан ҳуқуққа зид равишда бир томонлама бош тортган тақдирда сотиб олувчи ариза билан биржанинг Арбитраж комиссиясига мурожаат қилишга, агар зарар кўрган бўлса, етказиб берувчига талабнома билдириб ёхуд судга даъво аризасини бериб, уларни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

 

Алибек Худойберганов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика