Norma.uz

Қачон таътил ўрнига компенсация олиш мумкин

 

2 йил учун фойдаланилмаган меҳнат таътилини олаётган ходимга унинг энг кам муддатидан ортиқ кунлар учун компенсация бериш мумкинми?

М.Ҳакимова, кадрлар бўйича инспектор.

 

– Одатда меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун ходимга пуллик компенсация тўланади.

Бироқ ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра МКнинг 134-моддасида белгиланган энг кам муддатидан (15 иш куни) ортиқча фойдаланилмаган йиллик таътил учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.

Ижтимоий таътилларнинг барча турлари, шунингдек МКнинг 137-«Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил» ҳамда 138-«Оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил» моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллардан натура ҳолида фойдаланилади, улар ўрнига пуллик компенсация беришга йўл қўйилмайди.

Шу тариқа, ходимга хоҳишига кўра ҳар бир иш йили учун энг кам муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча бир неча йил фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.

 

* * *

2014 йил май ойида тайинланган директор бугунги кунгача меҳнат таътилида бўлмаган. Ўтган йилларни ҳисобга олган ҳолда унга таътилларни қандай қилиб бериш мумкин?

И.Сорокина, бош бухгалтер.

 

– Одатда, таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим (МКнинг 143-моддаси 5-қисми). Таътил бермаслик меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Бироқ амалиётда ходимларда кўпинча турли сабабларга кўра ўтган йиллар учун фойдаланилмаган меҳнат таътиллари тўпланиб қолади.

Агар мулкдор (иш берувчи) қонунни бузган ҳолда ходимга бир неча йил давомида таътил бермаган бўлса, ходим унга бўлган ҳуқуқни йўқотмайди, сабаби меҳнат қонунчилигида таътилларни беришни талаб қилишга доир даъво муддати белгиланмаган. Шу муносабат билан иш берувчида ходимга фойдаланилмаган барча меҳнат таътилларини бериш ёки улар учун компенсацияни тўлаш мажбурияти сақланади (МКнинг 275-моддаси).

Ўтган иш даврлари учун йиллик таътиллар навбатдаги календарь йил учун таътиллар жадвали доирасида ёхуд ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра берилиши мумкин. Агар бу жадвалда ҳисобга олинмаган бўлса, ходим раҳбариятни ўтган йил учун берилиши лозим бўлган таътил бошланишидан камида 15 кун олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак (МКнинг ­144-моддаси).

Текширув пайтида бундай ҳолатлар аниқланганда иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун МЖТКнинг 49-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиши ­мумкин.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 2860 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-09-19 11:21:05, Гость_Тохиров Абдурауф:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика