Norma.uz

Қонунга кўра бўлинмайди

 

МКнинг 146-моддасига мувофиқ, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Ходимнинг розилигига кўра меҳнат таътилининг узлуксиз қисмини қисмларга бўлиш мумкинми?

К.И.

 

– Агар хат муаллифи «меҳнат таътилининг узлуксиз қисми» деганда унинг камида 12 иш кунини ташкил этиши керак бўлган қисмини (МКнинг 146-моддаси) назарда тутаётган бўлса, бу ҳолда у, ходим розилик берган-бермаганлигидан қатъи назар, қисмларга бўлинмайди.

Ходимларнинг ҳақ тўланадиган дам олиш (меҳнат таътили) ҳуқуқи дахлсиздир, Конституция (38-модда) билан кафолатланади ва ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши шарт.

Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим (МКнинг 143-моддаси).

Меҳнат таътилида бўлган ходимни ишга жалб этиш зарурати юзага келганда фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйиладиган чақириб олиш механизмини қўллаш мумкин. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак (МКнинг 147-моддаси).

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, 18 ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътилларни бермаслик тақиқланади, шунингдек меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун йиллик қўшимча таътиллардан жорий йил давомида албатта фойдаланиш шарт (МКнинг 137, 143, 147-моддалари). 

 

Маҳкам Воҳидов,

юридик фанлар номзоди,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1482 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика