Norma.uz

Бировнинг транспорти учун жавоб бермайди

 

1. Агар компания ходимлари иш жойидан узоқда яшасалар, уларга транспорт берилишини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар мавжудми?

2. Иш берувчи компенсация тўлаши ва ходимларни ташиш харажатларининг қандайдир қисмини қоплаши, бунда ходимнинг ҳаёти учун жавобгарликни унинг ўз зиммасида қолдириши мумкинми?

Ж.Ш.

 

1

Ходимларни яшаш жойидан иш жойигача ва қайтариб олиб келиш учун транспорт билан таъминлаш иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.

Бундай шарт, одатда, жамоа ёки меҳнат шартномасида белгиланади. Яъни иш берувчи ўз иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ходимларни транспорт воситаси билан таъминлашга ёки иш жойига ва ундан қайтиб келиши муносабати билан юзага келган транспорт харажатларини компенсациялашга ҳақли (МКнинг 37-моддаси 3-қисми).

 

2

Ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатда майиб бўлиши, шунингдек иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар бўлади (МКнинг 189-моддаси 2-қисми).

Бунда ходимнинг жамоат транспортида иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи жавобгар бўлмайди.

 

 

Жамолиддин Ваққосов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1562 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика