Norma.uz

Ҳужжатлардаги тартиб

 

Ҳайдовчилик гувоҳномамни йўқотиб қўйдим. Дубликатни расмийлаштириш даврида автомобилни гувоҳномасиз бошқарсам бўладими?

Нишонов. Тошкент ш.

 

Йўқ, мумкин эмас.

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини расмийлаштириш давомида бир ой муддат билан вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар олингунга қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна бир ойгача узайтириш мумкин (Низомнинг 70-банди, ВМнинг 2.08.2006 йилдаги 156-сон қарорига ­1-илова).

Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқотилганда ҳайдовчи қуйидагиларни ёнида олиб юриши шарт:

► транспорт воситасини вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талонни;

► унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни;

► транспорт воситаси ёки тиркамани қайд қилиш гувоҳномасини, транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса – умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

► транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини;

► қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда – йўл варақаси ва ташилаётган юкнинг ҳужжатларини (ЙҲҚнинг ­7-банди, ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига ­1-илова).

 

«АвтоНорма» бўлимини мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 1420 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика