Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 24-25 / Паспорт масалалари

Ишончнома асосида паспорт олса бўладими?

 

2005 йилда чет эл фуқаросига уйланиб, Ўзбекистондан кетганман. Яқинда паспортимни йўқотиб қўйдим. Ишончнома асосида паспортни расмийлаштириш мумкинми (онам Тошкентда яшайди)? Агар шундай қилишнинг имкони бўлса, ишончномани қандай қилиб ва қаерда расмийлаштириш лозим, зеро менинг ҳеч қандай ҳужжатим йўқ? Бундай вазиятда қандай йўл тутай?

Д.Х.

 

– Хорижда бўла туриб, ишончнома асосида паспортни расмийлаштира олмайсиз. Бунинг учун шахсан ҳозир бўлишингиз зарур (Йўриқнома, ИИВнинг буйруғига 1-илова, АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Яшаш жойидаги паспорт столида фуқароларни пропискадан чиқаришгина нотариал тасдиқланган ишончнома асосида амалга оширилади (Йўриқноманинг 48-банди).

Паспорт олиш учун Ўзбекистонга қайтишингизга тўғри келади. Чет давлат ҳудудида бўлганда, биринчи навбатда паспортни йўқотганлигингиз масаласи бўйича ҳақиқатан ҳам мурожаат қилганингиз ҳақида маълумотнома олишни сўраб ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз зарур. Маълумотномани олгач, Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида Ўзбекистонга қайтиш учун сертификат олишингиз керак. Бунинг учун уни олишга ариза беришингиз лозим. Унда одатда фамилияси, исми шарифи, туғилган санаси ва жойи, Ўзбекистонда доимий яшайдиган манзили, паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг серияси ва рақами, берилган санаси, кўрсатилган ҳужжатларни берган орган, уларнинг амал қилиш муддати, шунингдек Ўзбекистонда яшовчи яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Аризага 3 х 4 см ўлчамли 3 та фотосурат, шунингдек:

► шахсини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганлигини ёхуд ўғирланганлигини тасдиқловчи, турган мамлакатининг ваколатли органлари берадиган ҳужжатлар;

► мавжуд бўлганда – паспорт ксеронусхаси илова қилинади (АВ томонидан 17.06.1998 йилда ­448-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

Сертификат олаётганда, 15 АҚШ доллари миқдоридаги консуллик йиғимларидан ташқари, қонун ҳужжатларида жарима санкциялари назарда тутилмаган.

Ўзбекистонга келгач, аввалги пропискадан ўтган жойингиздаги паспорт столида сертификат асосида доимий прописка қилинганингиз қайд этилган биометрик паспортни расмийлаштиришлари керак (Низом, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Чет элда бўлиш мақсадидан қатъи назар, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши учун ЎзР МЖТКнинг 223-моддаси билан жарима – ЭКИҲнинг 3 баравари солиниши назарда тутилган.

 

 

 

Вазиятдан чиқиш йўли борми?

 

Турмуш ўртоғим билан Нью-Йоркда яшаймиз ва консуллик ҳисобида турамиз. Доимий яшашимиз учун виза ва рухсатнома бериш бўлими штампини босиб берганлар. Ўғлимизни ҳам ҳисобга қўйдиришга қарор қилдик, сабаби у Тошкентга бориб келмоқчи. У 17 ёшда кетган, фақат рўйхатда туриши ҳақида гувоҳномаси бор. Консулхонада мудофаа ишлари органидан ҳужжат олиб келишни талаб қилдилар, у ердагилар бу қандай ҳужжат эканлигини билишларини айтдилар.

Пропискадан ўчиш ва квартирани сотиш учун Тошкентга келганимда мудофаа ишлари органига мурожаат қилдим, бироқ бу ердагилар ўғлим учун ҳеч қандай маълумотнома бермадилар. Бунинг устига, ўғлимни пропискадан ҳам ўчиртира олмайман, сабаби унда мудофаа ишлари органининг маълумотномаси йўқ.

Энди қандай йўл тутиш мумкин?

К.Ярошенко. Тошкент ш.

 

– Ўғлингиз вақтинча яшаш учун АҚШга чиқиб кетаётганда яшаш жойидаги мудофаа ишлари органини бу ҳақда хабардор қилиши шарт эдиУмумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонун; ВМнинг 4.03.2003 йилдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Низом). Энди ишончнома асосида рўйхатдан чиқарилишини расмийлаштираётганда ўғлингиз шахсан ҳозир бўлмаганлиги ва ЎзР МЖТКнинг 235-моддаси талабларини бузганлиги сабабли мудофаа ишлари бўлимининг ҳарбий рўйхатидан чиқаришни рад этишлари мумкин.

Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузиши, шунингдек чақирув бўйича мудофаа ишлари органларига узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ёки турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қаерда ҳарбий ҳисобда турган бўлса, шу органга ўз вақтида маълум қилмаслиги, ЭКИҲнинг 1/10 қисмидан 1/3 қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу муносабат билан ўғлингизга Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги консуллик муассасасидан ватанига қайтишга сертификат олишини ва биометрик паспорт олиш, доимий яшаш жойига чиқишни расмийлаштириш учун Ўзбекистонда пропискадан ўтган жойидаги паспорт столига шахсан мурожаат этишини тавсия қиламиз. Сўнгра ҳарбий рўйхатдан чиқаришни сўраб туман мудофаа ишлари органига мурожаат этсин, шундан кейингина АҚШдаги доимий яшаш жойида пропискадан ўтсин.

 

 

 

Вақт пул демак

 

Чет эл фуқароси Ўзбекистонда туришини қанча вақт ичида рўйхатдан ўтказиши керак?

А.Ерматов.

Тошкент ш.

 

– Республикага келган чет эл фуқароси 3 сутка ичида рўйхатдан ўтиши шарт (АВ томонидан 14.05.2012 йилда 2363-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома). Акс ҳолда у мамлакатимизда бўлиш қоидаларини бузади. Бундай ҳуқуқбузарлик ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдордаги жарима билан жазоланади (ЎзР МЖТКнинг 225-моддаси).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1999 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика