Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 24-25 / Паспорт масалалари

Муддати ўтказиб юборилган паспорт учун жарима камайтирилади

 

Ушбу шарҳда Парламент қуйи палатаси депутатларининг муҳокама этилаётган «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан тушунтиришлари келтирилган.

 

Қонунчилик палатаси депутатлари ва Олий Мажлис Сенати аъзолари жорий йил февраль ва март ойларида мамлакатимизнинг 24 туманида ҳовлима-ҳовли айланиб чиқиб, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамлар турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир ишларнинг боришини ўргандилар. Кишилар билан юзма-юз мулоқот қилиш жараёнида қонун ҳужжатларининг айрим нормаларини такомиллаштириш йўли билан ҳал этишни талаб қилаётган масалалар ва муаммолар аниқланди.

 

Маълумот учун: мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурлар жойларда ижро этилиши ҳолатини ўрганишни, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини таҳлил қилишни ва унинг якунларига кўра миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритишни Парламентга таклиф этди.

Хусусан, МЖТКнинг 223-моддаси 1-қисми талаблари республика фуқаролари паспортларни олишларида муайян қийинчиликлар туғдирмоқда. Чунончи, қонунда белгиланган муддат ўтгандан кейин паспорт олишга ариза бериш ЭКИҲнинг 3 баравари (449 325 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Парламент аъзолари текширув чоғида Чуст туманида 2 850 киши, Уйчи туманида 1 876 киши, Ғаллаорол туманида 1 598 киши, Тошлоқ туманида 1 865 киши муддати ўтиб кетган паспортлар билан яшаётганликларини аниқладилар.

Муддати ўтказиб юборилган паспортга эга кишиларнинг аксарияти кам таъминланган ­оилаларга мансублигини инобатга олсак, уларга ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида жарима солиш қўшимча молиявий қийинчиликларни юзага келтиради ва ўз навбатида фуқароларнинг паспорт олмасликларига сабабчи бўлади.

Фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва МЖТКни янада либераллаштириш мақсадида ушбу жаримани энг кам миқдорини аниқлаштирган ҳолда камайтиришни таклиф қиламиз. Яъни уни айнан ЭКИҲнинг 1/2 бараваридан 3 бараваригача этиб белгилаган маъқул.

Фикримизча, ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат сиёсатининг устувор вазифаси бўлган ижтимоий адолат принципини ўрнатиш, аҳолини умумфуқаровий паспортлар билан таъминлаш масалаларида ички ишлар органлари масъулияти ва очиқлигини ошириш имконини беради.

 

Аксавли Тумишова, Алия Юнусова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзХДП фракцияси аъзолари.

Прочитано: 2775 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика