Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 24-25 / Паспорт масалалари

Бундай қилишга ҳақли эмас

 

Танишим қишлоқда, кўп йил аввал ҳужжатларни расмийлаштирмай қўшниларига сотган уйда пропискадан ўтган. Паспортидаги эски прописка билан пойтахтда яшаб, ишлаб келган. Жўнаб кетиш варақасини олиш учун пропискадан ўтган қишлоққа борди, бироқ паспортистка уни беришни рад этди. Қандай йўл тутиш лозимлигини айтсангиз. Жўнаб кетиш варақасини расмийлаштирмаса ҳам бўладими?

О.У.

 

Сизнинг ҳолатда паспортистка ҳуқуққа зид хатти-ҳаракат қилган.

Танишингизни пропискадан чиқариш учун прописка қилиш ва ундан чиқаришни расмийлаштиришга ҳақли бўлмаган паспортисткага эмас, пропискадан ўтган жойдаги паспорт столи ходимига мурожаат қилиш зарур.

Фуқаролар пропискадан чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

► чиқиб кетиш сабаби ва жойини кўрсатган ҳолда ички ишлар органининг раҳбари номига эркин шаклда ёзилган ариза;

► паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

► мудофаа ишлари бўлими ҳисобидан ўчирилганлиги ҳақида белги қўйилган ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари;

► уй дафтари ёки 4–5-сон шаклдаги прописка карточкаси, квартира карточкаси;

► давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

Бошқа жойда доимий яшаши учун пропискадан чиқарилганлиги расмийлаштирилгандан кейин унинг паспортига пропискадан чиқарилганлиги ҳақида штамп қўйишлари ва чиқиб кетадиган жойини кўрсатган ҳолда манзилли жўнаб кетиш варақасини қўлига беришлари шарт.

 

Қизим билан – ватанимга

 

Мен Хитойда яшайман ва ишлайман. Қизим шу ерда туғилган. У билан Ўзбекистонга бориб қайтмоқчимиз. Паспортни бу ерда Элчихона орқали расмийлаштириш мажбурийми?

Ф.Акимова.

 

Ҳа, паспортни ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун чет элда ҳисобда туриш жойидаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз зарур. Бунда вояга етмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарорига 1-илова).

Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун ЎзР консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

► паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун белгиланган шаклдаги ариза;

► ушбу муассаса ёки ташкилот орқали чет элга чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;

► туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

► 35 x 45 мм ўлчамли фотосурат;

► давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция (Низомнинг 16-банди).

Юқорида баён этилганлар муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги Элчихонасида қизингиз учун биометрик паспорт олишингиз зарур, ана шунда Ўзбекистонга кела оласиз.

 

Доимий яшаш учун – Ўзбекистонга

 

Мен Қозоғистон Республикаси фуқаросиман, бироқ Самарқанд вилоятида доимий пропискадан ўтган ҳолда яшаш гувоҳномасига (кўк паспорт) эгаман. 2013–2017 йилларда вақтинча рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент архитектура институтида ўқиганман. Айни пайтда Тошкентда яшайман. Пойтахтда доимий пропискадан ўтишга ҳақлиманми?

К.Бахметов. Тошкент ш.

 

– Яшаш гувоҳномасига эга фуқаролар Ўзбекистонда доимий пропискадан ўтишга ҳақлилар. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискани расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг (ТШИИБ) хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (ХЧКваФРБ)* мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

► Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

► яшаш гувоҳномаси;

► уй-жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

► уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

► никоҳ тузилганлик ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

► прописка қилинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

ТШИИБ ХЧКваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг бир сутка мобайнида ҳужжатларни ўрганиб, расмийлаштиргандан сўнг уларни Ички ишлар бош бошқармасининг (ИИББ) ХЧКваФРБга ёки Ички ишлар бошқармасининг (ИИБ) ХЧКваФРБга юборади, улар 3 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.

Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ИИББ ХЧКваФРБ ёки ИИБ ХЧКваФРБ 10 кун муддатда Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли ўринбосари тасдиқлайдиган қарорни чиқаради.

Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБнинг ижобий қарори Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган, яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Бундай шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИББ ХЧКваФРБ ёки ИИББ ХЧКваФРБ, ИИБ ХЧКваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин (Низом, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 2-илова).

 

*Президентнинг 10.04.2017 йилдаги ПФ-5005-сон Фармони билан Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ўзгартирилди.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1699 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика