Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсни тасдиқловчи биометрик ҳужжатни олишга электрон ариза кўриб чиқилаётганини кузатиш имконини берувчи онлайн-сервисни ишга туширди.
Интерактив сервис электрон ариза турган босқич ва биометрик ҳужжатнинг тайёрлиги даражаси ҳақида батафсил ахборот ҳам беради, – дейилади давлат органи хабарида.
Сервисдан фойдаланиш учун маълумотларни йиғиш пункти аризачига берадиган аризанинг ҳарфий-рақамли 32 та белгили рақамини киритиш зарур.
Шундан кейин қисқа жавоб берилади: ишлов берилмоқда; маълумотлар йиғиш пунктига юборилган; берилиши кутилмоқда; рад этилган.
Ўз ахборотимиз.