Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 24-25 / Юридик маслаҳатлар

Танлаш эркинлиги

 

Корхона ходимлар билан касаба уюшмаси тасдиқлаган жамоа шартномасини тузди.

Агар корхонада жамоа шартномаси амал қилса, касаба уюшмасига ажратмалар тўлаш мажбурийми ёки ихтиёрийми?

М.Саидаҳмедова.

 

Жамоа шартномаси касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тўлаш мажбуриятини юкловчи ҳужжат ҳисобланмайди. Фуқаролар бирлашмасининг шакли сифатида касаба уюшмаси, унинг тузилмаси ва уни бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари шахсий ташаббусга, ихтиёрий хоҳишга ва, бинобарин, бундай бирлашмада ихтиёрий аъзоликка асосланган бўлиши керак (Конституциянинг 56, 59-моддалари).

Касаба уюшмасига аъзоликка қабул қилиш ва ундан чиқариш касаба уюшмаси гуруҳи, цех, бошланғич ташкилот йиғилишида аъзо бўлувчининг шахсий аризасига биноан амалга оширилади (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Уставининг 3.1-банди).

«Ихтиёрий» тушунчаси мажбуран эмас, балки ўз ихтиёрига кўра амалга ошириладиган ёки амал қиладиган ҳаракат дея талқин қилинади.

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1998 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика