Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 24-25 / Юридик маслаҳатлар

Меҳнатни муҳофаза қилиш: ким жавобгар бўлади?

 

Қандай шароитда айни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандисда жиноий жавобгарлик юзага келади?

А.Умаров.

 

ЖКнинг 257-«Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш» моддасига мувофиқ техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган шахслар жазоланиши мумкин.

Биринчидан, бундай вазиятларда нафақат корхонанинг мансабдор шахслари (жароҳатланган ходимнинг бевосита раҳбари ва директор), балки бошқа ходимлари ҳам жавобгарликка тортилади.

Иккинчидан, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари кенг доирадаги шахсларнинг турфа хил мажбуриятларини ўз ичига олиши мумкин. Шу сабабли қонун чиқарувчи аниқ қоидага риоя этиш учун масъул бўлган, унинг бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига, одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган шахсни жазолаш зарурлигини кўрсатади.

Учинчидан, қоидаларга риоя этиш учун жавобгарлик аниқ шахс зиммасига икки хил йўл билан юкланади:

► норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни асосида («Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва ҳ.к.);

► агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид келмаса, ташкилотнинг ички ҳужжатлари (масалан, корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилишга доир йўриқномалари) билан.

Хулоса: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёхуд ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис (мутахассис) зиммасига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аниқ мажбуриятлар юкланган, унинг бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига, одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлсагина, у жиноий жавобгарликка тортилади. Бундай қоидабузарликлар ЭКИҲнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Самир Латипов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика