Norma.uz

Реал жавобгарлик – виртуал участка

 

Аксарият ширкатларни ер участкаларидан маҳрум қилганларига 10 йилдан кўп вақт ўтди. Улар участка чегараси турар жой биносининг пастки қисми бўйлаб ўтадиган кадастрларни олдилар. Бу қонун ҳужжатларини қўпол бузишдир. Зеро ХУМШнинг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ер ва Уй-жой кодекслари, ХУМШ тўғрисидаги Қонун, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган.

 

Давлат шу жумладан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкалари бериш йўли билан ширкатларни қўллаб-қувватлайди (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 7-моддаси) ва ХУМШ уларни сақлаши шарт. Бироқ ушбу участкалар шу пайтгача асосини изоҳламай ширкатлардан олиб қўйилган бўлса, демак, уларда сақлаш мажбуриятлари бўлмаслиги керак. Бироқ, жавобгарлик реал, участка эса виртуал бўлиб чиқмоқда.

Қонунга мурожаат қиламиз. Ширкат кўп квартирали, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 3-моддаси). Ширкат умумий мол-мулкни, ер участкасини сақлаш усулини белгилаш ҳуқуқига эга (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 15-моддаси). У умумий мол-мулк, ер участкаси асралиши ва сақланишини таъминлаши шарт (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 16-моддаси). Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши умумий мол-мулкни, ширкатнинг ер участкасини ва мол-мулкини сақлаш ишларининг йиллик режасини тасдиқлайди (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддаси). Бошқарув умумий мол-мулкни, ширкатнинг ер участкасини ва мол-мулкини сақлаш ишлари режасининг лойиҳасини тузади (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 25-моддаси). Умумий харажатлар ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкни, ширкатнинг ер участкасини ва мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ харажатларидир (ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 30-моддаси) ва ҳ.к.

Бошқарув компаниямиз 4 та бир уйли ХУМШга тўлиқ хизмат кўрсатади. Кадастр ҳужжатларига кўра уларнинг биронтасида ер участкаси йўқ. Шунга қарамай, биз уларни ободонлаштирамиз ва сақлаб турамиз. Моҳиятан олганда, бу ишни ободонлаштириш бошқармалари қилиши керак. Бироқ улар буни хаёлларига ҳам келтирмайдилар, сабаби қонунга кўра бу – бизнинг мажбуриятимиз. Бу кўплаб муаммолар ва ихтилофларни юзага келтирмоқда. Уйга туташ участкаларни сақлаш ва уларни ободонлаштиришдан қўл юва олмаймиз – шу ерда яшаб туриб, бунга қандай қилиб кўз юмиш мумкин. Агар қўл урмасак, ахлатга кўмиламиз. Уйларга туташ ҳудудни бетонладик, шахсий автомобиллар турадиган жойни жиҳозладик, уни мунтазам кўкаламзорлаштирамиз, ободонлаштирамиз. Буларнинг бари катта маблағларни талаб қилади. Бегона ҳудудга пул сарфлаётган бўлиб чиқяпмиз. Мавжуд вазиятда фаррошларни тутиб туриш – мақсадга номувофиқ харажат эканлигини гапирмайман. Аслида ҳам, ер бўлмаса – фаррошга не ҳожат? Уларсиз қандай иш тутиш мумкин? Шундай экан, нимага асосланиб бегона участкаларни лозим даражада санитария ҳолатида тутишни биздан талаб қиладилар?

Вазият ўта чалкаш. Жавобгарлигимиз бору, ҳуқуқимиз йўқ бўлиб чиқади. Уйларимиз ёнида тиббиёт билим юрти жойлашган. Уйга туташ ҳовлидан ҳамма ўтади – бировларнинг ортидан тозалаб улгурмаймиз. Бир қарасанг, биз меҳр билан ундирган гулни узиб ташлаб кетган бўладилар. Ўтлоқларни оёқ ости қилиб ташладилар, ён-атрофдагиларнинг барчаси итини шу ерда айлантиради, ахлат ташлайди. Йўлак рўпарасида кимдир савдо будкаси очди, болалар майдончасида бошқа ҳовлининг болалари безорилик қиладилар. Ҳудудни тўсмоқчи бўлсак, ҳақингиз йўқ дейишди. Участка ХУМШга бириктирилганда бошқа гап эди. Бир назар солинг, барча янги қурилаётган уйлар тўсилган, уларга ҳеч ким даъво қилмайди. Демак, қаердадир буни қилиш мумкин, қаердадир мумкин эмас эканда.

Бир неча йилдан буён уйга туташ ер участкаларини уйларга бириктиришни сўраб Тошкент ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига мурожаат қиляпмиз. Агар бундай қилиб бўлмаса, қандай ҳужжатлар асосида тақиқланганлигини айтишларини сўраймиз. Йил сайин масала кўриб чиқилади деган стандарт жавоб оламиз. Ҳозир муаммо иккита идора – Тошкент архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ўртасида копток бўлаяпти. Ер тузувчилар рўйхатдан ўтказиш мақсадида уйларимизнинг ер участкаси чегараларини белгилаш ва келишиш учун материалларни Бош архитектура лойиҳа бошқармасига йўлладилар. Бироқ ҳозирча бу натижа бермади. Ахир бу фақат ХУМШнинг муаммоси эмаску. Бу муаммо йиллаб ҳал этилмаслиги кимгадир жуда наф келтирадигандек туюлади. Ободонлаштириш бошқармалари жавоб бериши керак бўлган бегона ҳудудларни сақлаш харажатлари ширкатлар зиммасида қолаверсин деяётгандек гўё. Вазият жиддий, кўриб чиқиш ва умуман олганда тартибга солишни талаб этади.

 

Валентина Азимова,

«Берёза Коммунал Сервис» БК директори.

Прочитано: 1392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика