Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 17 / Хўжалик юритиш қоидалари

Асфальт ётқизиш учун рухсатнома талаб этилмайди

 

Бизнинг МЧЖ микрофирма ҳисобланади. Асосий фаолият тури – чакана савдо. Яқинда лизинг шартномаси бўйича тандем каток сотиб олдик. Ташкилотимиз директори буюртмачининг материалларидан йўлларга асфальт ётқизиш хизматларини кўрсатишни режалаштирмоқда.

1. Йўлларга асфальт ётқизиш қандай фаолият турига киради: хизматларгами ёки қурилишга?

2. Йўлларга асфальт ётқизиш фаолияти учун рухсатнома талаб этиладими?

Н.Кашапова.

 

1

Йўлларга асфальт ётқизиш хизмат эмас, балки қурилиш (қурилиш иши) ҳисобланади.

1.01.2017 йилдан бошлаб қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар кучга кирди, уларга мувофиқ, хусусан, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида ХХТУТ кодлари ўрнига ИФУТ (2-таҳрир) кодларидан фойдаланилади (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорининг 1, 2 ва 10-бандлари).

42.11.0 «Йўллар ва шосселар қуриш» ИФУТ (2-таҳрир) коди йўлларни асфальтлашни ҳам англатади. Ушбу 5 та рақамли код кичик синф ҳисобланади ва:

F секцияси «Қурилиш»;

42-бўлим «Фуқаролик объектларини қуриш»;

42.1-гуруҳ «Автомобиль йўллари ва темир йўллар қуриш»;

42.11-синф «Йўллар ва шосселар қуриш»га киради.

Асфальтлаш йўллар ва шосселар қуришга киришини ИФУТ гуруҳларига изоҳлар (2-таҳрир) билан ҳам тасдиқланади. Уларда айтилишича, 42.11 «Йўллар ва шосселар қуриш» синфи (бинобарин, худди шу номдаги 42.11.0 кичик синфи ҳам) қуйидагиларни ўз ичига олади:

► автострада, кўчалар, йўллар, бошқа транспорт ва пиёдалар йўлларини қуриш;

кўчалар, йўллар, автострадалар, кўприк ва туннелларнинг сиртини қуриш:

йўлларни асфальтлаш;

йўлларни бўяш ва маркировкалаш;

аварияга қарши тўсиқлар, светофорлар ва бошқа шу каби ускуналарни ўрнатиш;

► учиш-қўниш майдонини қуриш.

Қурилиш, шу жумладан йўллар ва шосселар қурилиши билан боғлиқ муносабатлар пудрат шартномаси, аниқроғи – қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар билан тартибга солинади. Қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 666-моддаси 1-қисми).

Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Бундай шартнома тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади (ФКнинг 666-моддаси 2-қисми). Автомобиль йўли эса муҳандислик иншоотлари мажмуасидир («Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси 2-хатбошиси).

Шу тариқа, йўлларни асфальтлаш қурилиш (таъмирлаш-қурилиш) иши ҳисобланиши шубҳасиз.

 

2

Амалдаги қонун ҳужжатларида йўлларга асфальт ётқизиш (йўлларни асфальтлаш) бўйича қурилиш ишларини бажариш учун лицензия ва рухсат бериш таомили ҳужжатини олиш мажбурияти тўғридан-тўғри назарда тутилмаган.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1635 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика