Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 17 / Хўжалик юритиш қоидалари

Чакана товарга устама

 

Ташкилотимиз дори-дармон воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш соҳасида фаолият юритади. Янги қоидаларга кўра улгуржи савдо учун 15% ва чакана савдо учун 20% миқдоридаги чекланган савдо устамасини белгилашга рухсат берилган. Мисол учун, дори-дармон воситаларини ишлаб чиқарувчилардан 1 000 сўмга сотиб оламиз ва 1 150 сўмлик қийматда (1 000 + 15%) улгуржи сотамиз. Ушбу маҳсулотни чаканага 1 380 сўмдан (1 150 + 20%) сотишимиз мумкинми?

Ёки уларни 1 200 сўмдан (1 000 + 20%), яъни харид қийматига 20%лик устамани қўллаган ҳолда сотишимиз керакми?

Агар корхона дори-дармон воситалари билан ҳам улгуржи, ҳам чакана савдо қилса, чакана савдо учун энг юқори устамани қандай ҳисоблаб чиқариш мумкин?

Ш.Ҳусанов,

МЧЖ раҳбари.

 

– Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситаларини қайд этилган нархда сотиш зарур (Рўйхат, 31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарорга 1-илова).

Рўйхатга киритилмаган медикаментлар нархини шакллантиришда иккала устамани (тартибга солинадиган нарх) қўллашингиз мумкин.

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотувчи корхоналар, башарти харажатларнинг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритсалар, ҳар бир бўғин – улгуржи ва чакана устамаларни қўллаган ҳолда чакана савдони амалга оширадилар (Низомнинг 17-банди, ПҚ-2647-сон қарорга 4-илова).

 

МИСОЛ. Корхона дори-дармон воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланади, шу билан бирга чакана савдо тармоғи мавжуд. Корхона маҳаллий ишлаб чиқарувчидан дори-дармон воситасининг битта бирлигини 1 000 сўмдан сотиб олди. Ушбу дори-дармон воситаси Рўйхатга киритилмаган, тегишинча, уни тартибга солинадиган нархда сотиш мумкин, у қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади:

улгуржи нарх: 1 000 х 1,15 = 1 150 сўм.

Чакана тармоқда дори-дармон воситасининг нархи қуйидаги миқдорни ташкил этади:

чакана нарх: 1 150 х 1,2 = 1 380 сўм.

Яъни улгуржи нархга чакана устама қўлланади.

 

Дори-дармон воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш, шунингдек корхона фаолиятининг иккала йўналиши бўйича харажатлар ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш зарурлигига эътиборингизни қаратамиз.

 

Дарина Абухович,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1693 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика