Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 15 / Солиқ солиш

Тендер бўйича коэффициент: қўллаш механизми

 

Пудрат ташкилоти – ЯСТ тўловчиси 2016 йилда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга танловда ютиб чиқди. Шартномада ушбу ишлар қиймати Қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишини мониторинг қилиш ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг 3.02.2009 йилдаги 1-сон баённомаси билан тасдиқланган 1,175 коэффициентини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган. Бажарилган ишлар бажарилган қурилиш-монтаж ишлари далолатномалари билан расмийлаштирилади. Уларда ҚҚС билан харид қилинган материаллар солиқни ҳисобга олган ҳолда киритилган; ҚҚСсиз харид қилинган материаллар ҚҚСсиз киритилган, кейин пудратчининг бошқа харажатлари коэффициенти қўлланган, сўнгра умумий якунга 1,175 коэффициенти қўлланган. Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича 1,175 коэффициентини қўллаш тартиби қандай?

Д.Мирзалиева,

муҳандис-иқтисодчи.

 

– Кўрсатилган коэффициентни (фоизни) қўллаш тартиби Пудрат қурилиш ишларини бажаришга танлов савдоларида даъвогар қатнашчиларга солиқ солиш хусусиятига қараб молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларидан қурилиш объектлари бошланғич қийматини шакллантириш механизмига доир тушунтиришлар (Қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишини мониторинг қилиш ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг 6.02.2009 йилдаги ­05/23-16-сон баённомасига 1-илова) билан белгиланган.

Тушунтиришларда назарда тутилишича, қурилиш ишлари молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларидан танлов савдолари натижалари асосида бажариладиган объектлар бўйича ғолиб – ЯСТ тўловчиси таклиф этган объект қиймати ҚҚС ставкаси айирув ЯСТ ставкасининг 50%и сифатида белгиланадиган фоизга оширилади (2017 йилда: 20% – 5% / 2 = 17,5%). Қуйидаги ҳолларда ушбу фоиз қўлланади:

● тендер қатнашчилари фақат ЯСТ тўловчи ташкилотлар ҳисобланса. Шунда унинг натижаларига кўра ғолиб таклиф этган объект қиймати 17,5%га оширилади;

● тендер қатнашчилари ЯСТ тўловчилари деб ҳам, ҚҚС тўловчилари деб ҳам ҳисобланса. Шунда ғолиб – ЯСТ тўловчиси учун у таклиф этган объект қиймати ҳам 17,5%га оширилади.

Тушунтиришларга кўра ишлар қийматининг оширилиши ЯСТ тўловчи пудратчига қуйидагиларни қоплаш имконини беради:

● ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинган қурилиш материаллари ва ускуналар бўйича тўланган ҚҚС суммасини;

● умумбелгиланган солиқ тўловлари билан солиштирганда ЯСТ суммасининг нисбатан ошишини.

Шу тариқа, агар объектингиз марказлаштирилган манбалардан молиялаштирилаётган бўлса ва пудрат шартномасида бажарилган ишлар қиймати 17,5%га оширилиши назарда тутилган бўлса, Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда ушбу фоизни қўллашга ҳақлисиз (ВМнинг 21.05.2004 йилдаги 02-5-56-сон баённома қарори билан тасдиқланган).

Бажарилган ишлар қийматини ошириш фоизини қўллаш механизми қуйидагича:

ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда харид қилинган материаллар солиқни инобатга олмасдан бажарилган ишлар қийматига киритилади;

● ҚҚСсиз харид қилинган материаллар ҳам, тегишинча, солиқсиз киритилади.

Қурилиш материаллари, ижтимоий суғуртага ажратмаларни ҳисобга олганда асосий иш ҳақи, машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари умумий суммасига, ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга пудратчининг бошқа харажатлари фоизи қўлланади.

Агар лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра ўрнатилган ускуна қиймати объект қийматига киритилса, у пудратчининг бошқа харажатлари фоизи қўллангандан кейин бажарилган ишлар умумий қийматида ҳисобга олинади. Яъни ускуна қийматига пудратчининг бошқа харажатлари фоизи ҳисобланмайди. Агар ускуна ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинган бўлса, Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада у ҚҚСсиз акс эттирилади. Сўнгра ҳисобот даврида бажарилган ишлар умумий қийматига 1,175 коэффициенти қўлланади, у ускуна ва материаллар бўйича пудратчи тўлаган ҚҚСни компенсациялайди.

 

МИСОЛ. ЯСТ тўловчи пудратчи тендер натижаларига кўра бажарилган ишлар қийматига 1,175 коэффициентини қўллаш ҳуқуқини олди. У Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда бажарилган ишлар қийматига киритадиган харажатлар қуйидагилардир:

ҚҚСсиз харид қилинган қурилиш материаллари – 2 450 минг сўм;

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинган қурилиш материаллари – 3 840 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 640 минг сўм;

ижтимоий суғуртага ажратмаларни ҳисобга олганда иш ҳақи – 4 860 минг сўм;

машина ва механизмлардан фойдаланиш – 870 минг сўм;

ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда харид қилинган ускуна – 5 040 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 840 минг сўм.

Буюртмачига тўлаш учун тақдим этилган, бажарилган ишлар қиймати қуйидагича ҳисобланади (пудратчининг бошқа харажатларини 22% даражасида дея ҳисобга олганда):

((2 450 + 3 200 + 4 860 + 870) х 1,22 + 4 200) х 1,175 = 21 248,23 минг сўм.

 

Давархитектқурилишқўм тушунтиришларига кўра, бажарилган ишлар қийматини расмийлаштиришда 1,175 коэффициентини қўллаш учун пудратчи буюртмачига ресурслар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Шуни қайд этамизки, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб Солиқ кодексига (349-модда) норма киритилди (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 33-банди), унга мувофиқ капитал қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган қатнашчилар ўзлари қўллайдиган солиқ солиш тизимидан қатъи назар ҚҚС тўлашлари шарт.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1834 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-04-22 09:51:50, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика