Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 15 / Ҳисоботга тайёрланамиз

ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

2017 йил биринчи чораги учун

 

2017 йилнинг I чораги якунига етиб, ҳисоботларни топшириш палласи келди. Бугунги сонда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришда юзага келаётган долзарб масалалар юзасидан «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрлаган тушунтиришларни бермоқдамиз. Шунингдек 2017 йил 1 январдан ва 1 апрелдан амал қилувчи қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар ҳақида эслатиб ўтамиз.

 

2017 ЙИЛДА НИМАЛАР ЎЗГАРДИ

ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоб-китоб қилиш тартибига «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон) ва Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) билан ўзгартиришлар киритилди.

 

ЖШДС

 

Солиқ солинадиган база

2017 йил 1 январдан бошлаб Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти билан бир қаторда худди шундай қарорлар асосида бериладиган совғалар ҳам жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари деб тан олинади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 13-банди; ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 11-банди). Бунда совғаларга имтиёз татбиқ этилиши Солиқ кодексининг 179-моддаси 7-бандида назарда тутилган, унга мувофиқ Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бериладиган пул мукофоти ва совғаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) солинмайди (1.01.2017 йилдан).

2017 йилда жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага берганда ижара тўловининг энг кам ставкалари миқдорлари 1,5 баравар индексацияланган ва қуйидаги миқдорларда белгиланган:

1) ойига 1 кв.м учун:

турар жойлар:

Тошкент шаҳрида – 4,5 минг сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 1,5 минг сўм;

нотурар жойлар:

Тошкент шаҳрида – 9 минг сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 6 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 3 минг сўм;

2) фаолиятни амалга ошириш жойидан қатъи назар ойига 1 та транспорт воситаси учун:

енгил автомобиль – 330 минг сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 645 минг сўм (ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова).

 

Солиқ ставкалари ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

2017 йил учун солиқ ставкалари 2016 йил даражасида сақланди (ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова). Яъни 2017 йилда энг кам иш ҳақидан ошмайдиган даромадга «0» даражали ставкада ЖШДС солинади, 1 ЭКИҲдан юқори даромадларга 7,5, 17 ва 23% шкаласида солиқ солинади.

ЖШДС ва энг кам иш ҳақига қараб белгиланадиган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун 2017 йил бошида белгиланган ЭКИҲ – 149 775 сўм қўлланади.

2017 йил 1 апрелдан меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларига белгиланган солиқ солиш шкаласидан келиб чиқиб умумий тартибда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси 2-қисми; ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 13-банди, ­5-моддаси). 1.04.2017 йилгача бундай даромадлардан олиш даражаси 20%дан ошмаслиги лозим эди.

2017 йилдан мустақил солиқ тўловчи ҳисобланмайдиган алоҳида бўлинмаларга эга бўлган корхоналар айрим турдаги солиқларни, шу жумладан ушбу бўлинмалар жойлашган жой бўйича ЖШДСни тўлайдилар (ПҚ-2699-сон қарорнинг 15-банди). Ушбу тартиб татбиқ этиладиган корхоналар рўйхати ҳар йили Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан тасдиқланади. Корхона ушбу рўйхатга киритилганлиги ҳақида хабарномани олган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай солиқ тўловчи сифатида алоҳида бўлинмалар жойлашган жой бўйича ҳисобга туриши шарт (ВМнинг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12-банди). Бош корхона алоҳида бўлинмада банд бўлган ходимлар ҳақида Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ЖШДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни бўлинма жойлашган жойдаги ДСИга юборади. Бунда корхона солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида тақдим этадиган Маълумотларда алоҳида бўлинмалар бўйича маълумотлар кўрсатилмайди, бироқ уларга алоҳида бўлинмалар бўйича тақдим этилган Маълумотларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2439-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига илованинг 2-банди).

 

ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

 

Ставкалар

2017 йил учун суғурта бадаллари ставкаси 7,5%дан 8%гача оширилди. ЯИТ ставкалари ўтган йил даражасида сақланди: микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – 15%, қолган корхоналар учун – 25% (ПҚ-2699-сон қарорга ­25-илованинг 3-банди).

 

Ҳисоб-китоб қилиш тартиби

2017 йил 1 январдан бошлаб ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналарига ҳам татбиқ этилади (ПҚ-2699-сон қарорнинг 8-банди). Яъни мазкур корхоналар учун илгари амал қилган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларидан келиб чиқиб ялпи ставкада солиқларни қўшимча ҳисоблаш тартиби бекор қилинди – улар ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тўлайдилар.

 

НИМАНИ ҚАЧОН ТОПШИРАМИЗ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 2439-сон қарор) 2-иловадаги шакллар бўйича тақдим этилади. 2017 йил I чораги учун корхоналар 25 апрелдан кечиктирмай қуйидагиларни топширишлари шарт:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин – Маълумотлар);

● Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)» (бундан кейин – Маълумотларга 1-илова);

● Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 2-илова).

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон қарорга 10-иловадаги шакллар бўйича ҳар ойда тақдим этилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин – Ҳисоб-китоб);

● Ҳисоб-китобга 1-илова «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 1-илова);

● Ҳисоб-китобга 2-илова «Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 2-илова);

● Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 3-илова);

● Ҳисоб-китобга 4-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 4-илова).

Бунда корхонада маълумотлар мавжуд бўлган иловаларгина тўлдирилади.

2017 йил январь–март ойлари учун ҳисобот 25 апрелдан кечиктирмай ДСИга юборилиши керак.

 

ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдираётганда фақат Солиқ кодексида жисмоний шахсларнинг даромадлари деб эътироф этиладиган тўловлар, уларга ЖШДС солиниш-солинмаслигидан (имтиёз назарда тутилганидан) қатъи назар, кўрсатилишига эътибор қаратиш лозим. Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдираётганда ҳисобга олинмайди.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда фақат ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлган даромадлар, яъни Солиқ кодексининг 172-моддаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар кўрсатилади (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари). Тегишинча, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 176–178-моддалари), жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари сингари Ҳисоб-китобда кўрсатилмайди.

 

МИСОЛ. Корхона ходимига бир ойда қуйидагилар ҳисобланди:

иш ҳақи – 1 500 000 сўм;

овқатланиш учун қўшимча тўлов – 100 000 сўм;

шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация – 350 000 сўм (шундан норма доирасида – 299 550 сўм (2 ЭКИҲ), нормадан ортиқ – 50 450 сўм);

тўй муносабати билан моддий ёрдам – 500 000 сўм (2017 йилда солиқ солинмайдиган доира 1 797 300 сўмни ташкил этади).

ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар ҳисобга олинмайди, шу сабабли шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун норма доирасидаги компенсация – 299 550 сўм (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди) Маълумотларда кўрсатилмайди. Моддий ёрдамга Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига асосан 12 ЭКИҲ доирасида ЖШДС солинмаса ҳам, ходимнинг даромади ҳисобланади ва, тегишинча, ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилади.

Шу тариқа, ушбу вазиятда Маълумотлар ва Расшифровкани тўлдираётганда ходимнинг даромадлари деб эътироф этиладиган:

иш ҳақи – 1 500 000 сўм;

овқатланиш учун қўшимча тўлов – 100 000 сўм;

компенсациянинг нормадан ортиқ қисми – 50 450 сўм;

тўй муносабати билан моддий ёрдам – 500 000 сўм ҳисобга олинади.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботга фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар: иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов ва нормадан ортиқ компенсация қўшилади (моддий ёрдам ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти бўлмаган бошқа даромадларга киради).

 

Агар корхона жисмоний шахсдан мол-мулкни ижарага олса, мазкур шахс корхона ходими ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, ЖШДСни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти даромад тўлаш манбаи – ижарачи корхона зиммасига юклатилади. Шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, ижарадан даромадларга энг кам ставкада ЖШДС солиниши керак (2017 йилда – 7,5%). Бунда шартнома бўйича, бироқ ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланганидан кам бўлмаган ижара тўлови суммасига солиқ солинади. Кўчмас мулк ва транспорт воситалари учун энг кам ставкалар назарда тутилган, 2017 йил учун уларнинг миқдори Президентнинг ­ПҚ-2699-сон қарорига 26-иловада белгиланган (юқорига қаранг).

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахс (корхона ходими эмас) билан автомобилни ижарага олиш шартномасини тузди. Ижара тўлови ойига 300 минг сўм этиб белгиланди.

2017 йилда енгил автомобиль учун ижара тўловининг энг кам ставкаси ойига 330 минг сўмни ташкил этади ­(ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова). У шартномада белгиланган ижара тўловидан (300 минг сўм) кўп, шу сабабли ундан солиқ ҳисобланади, у ойига 24,75 минг сўмни (330 х 7,5%) ташкил этади. Корхона бу суммани солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги ДСИга ўтказиши керак, ижарага берувчига эса солиқ чегирилган даромад – 275,25 минг сўм (300 – 24,75) тўланади. Шу ўринда жисмоний шахс мазкур даромадлар юзасидан ДСИга декларация тақдим этиши зарур эмаслигини қайд этиб ўтамиз.

Ижара тўлови (300 минг сўм) ва ундан ушлаб қолинган солиқ суммаси (24,75 минг сўм) ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттирилади: Маълумотларда ижара тўлови ҳисобланган ва солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммасида кўрсатилади (004, 007, 010-сатрлар), солиқ суммаси 012, 015 ва 020-сатрлар кўрсаткичига киритилади, жисмоний шахсга ўтказилган ижара тўлови (275,25 минг сўм) – тўланган даромадларнинг умумий суммасига (019-сатр); 1-сон Расшифровкада даромад ҳисобланиши (тўланиши), солиқ ушлаб қолиниши (ўтказилиши) тегишли операция санасида акс эттирилади.

Фуқароларнинг суғурта бадаллари фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 172–175-моддалари). Ижара тўлови (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди бўйича мулкий даромад) уларга кирмайди ва, тегишинча, ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди, шу сабабли ижтимоий суғуртага ажратмалар ҳисоботида акс эттирилмайди.

 

Ходимларга йўл чипталарини беришда уларнинг қиймати иши қатнов тусига эга бўлмаган ходимлар учунгина компенсация тўловлари тарзидаги даромад деб ҳисобланишига эътибор қаратиш лозим (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди). Иши қатнов тусига эга бўлган ходимлар (масалан, курьерлар) учун уларнинг қиймати даромад деб ҳисобланмайди, шу сабабли ЖШДС ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботга киритилмайди.  

 

МИСОЛ. Корхона 27 мартда 10 нафар ходимга (улардан тўрттасининг иши қатнов тусига эга) апрель учун йўл чипталарини берди.

Иши қатнов тусига эга бўлган ходимларга берилган йўл чипталари қийматига уларни олувчиларнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди). Қолган ходимларга берилган йўл чипталари қиймати уларнинг даромадларига киритилади ва, тегишинча, ЖШДС ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда акс эттирилади. 2017 йил I чораги учун 1-сон Расшифровкада йўл чипталари қиймати карточкалар берилган санада, яъни 27 мартда (шу жумладан 8–9-устунларда натура ҳолидаги тўлов сифатида) кўрсатилади. Бунда мазкур тўловлардан солиқ йўл чипталари берилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида бюджетга ўтказилиши шарт (Солиқ кодексининг 188-моддаси).

 

Хизмат сафари харажатларига аванс тўлаётганда ҳисобланган (тўланган) нормадан ортиқча суткалик пуллар ходимга пул маблағлари ҳақиқатда берилган санадаги ёки аванс ҳисоботи тақдим этилган санадаги эмас, балки аванс ҳисоботи қабул қилинган ой учун иш ҳақини ҳисоблаш (тўлаш) санасидаги Маълумотларга 1-сон Расшифровкада акс эттирилишини ҳисобга олиш зарур. Моддий наф тарзидаги даромадларга (масалан, совғаларга) нисбатан ҳам худди шундай принцип қўлланади – улар ушбу даромадлар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Ходимга 27 февралда суткалик пуллар берилди, у аванс ҳисоботини 7 мартда топширди, март учун иш ҳақи 31-санада ҳисобланди.

1-сон Расшифровкада нормадан ортиқча суткалик пулларнинг ҳисобланиши иш ҳақини ҳисоблаш санасида – 31 мартда (2017 йил I чораги учун Расшифровкада), уларнинг тўланиши эса – уни апрелда бериш санасида (2017 йил II чораги учун Расшифровкада) акс эттирилади.

 

Агар корхона ходимларнинг даромадларидан ушланмалар қилса, Маълумотларга 1-сон Расшифровкада уларни акс эттиришнинг қуйидаги хусусиятларини инобатга олиши зарур:

суд қарорлари (алиментларни тўлашга) ва солиқ органларининг кўрсатмалари асосида (жарималарни тўлашга), шунингдек жисмоний шахсларнинг аризалари (ипотека кредитини қоплашга, коммунал хизматлар ҳақини тўлашга ва б.) бўйича амалга ошириладиган ушланмалар пул маблағлари ўтказилган санада 6–7-устунларда тўланган деб акс эттирилади;

ходимнинг корхона олдидаги қарзини қоплаш ҳисобига ушланмалар (ходимлар – касаба уюшмаси аъзоларининг аъзолик бадалларини ушлаб қолиш, қарзни қоплаш, моддий зарарни қоплаш ва ҳ.к.) кассадан иш ҳақи тўланган (пластик карточкаларга ўтказилган) санада акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ижро варақасига асосан ходимнинг даромадидан 1/4 қисмини ҳар ой алиментга ушлаб қолади.

2017 йил I чораги учун Маълумотларга 1-сон Расшифровкада тўланган иш ҳақи (алиментларни чегирган ҳолда) 3 мартда 6–7-устунларда акс эттирилади, алимент суммаси эса улар ўтказилган санада – 6 мартда кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Корхона ходимларига (10 киши) I чорак учун 36 000 000 сўм миқдорида иш ҳақи, овқатланишга қўшимча тўлов – 6 300 000 сўм ҳисобланди. 

Ходимлардан бирига 20 январда фарзандли бўлганлиги муносабати билан 500 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.

Ижро варақасига кўра бошқа ходимнинг даромадларидан 25% миқдорида (I чоракда ҳар ой 262 500 сўмдан) алимент ушлаб қолинади ва ўтказилади.

26 январда корхона ходими 6 кунга Самарқандга хизмат сафарига юборилди. Иккала томонга темир йўл чиптаси қиймати 80 000 сўмни ташкил этди, 300 000 сўм миқдорида (норма доирасида – 89 865 сўм, нормадан ортиқча – 210 135 сўм) суткалик пуллар тўланди. Аванс ҳисоботи 5 февралда топширилди. Турар жойни ижарага олиш харажатлари меҳмонхонанинг ҳисобварақ-фактураси асосида қопланди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (шартли равишда) 7 226 723 сўм (шу жумладан ШЖБПҲ – 380 169 сўм), суғурта бадали – 3 400 811 сўм.

1.01.2017 йилдаги ҳолатга кўра корхонанинг бюджет ва ходимлар олдидаги қарзи қуйидаги миқдорни ташкил этди:

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича – 3 373 024 сўм;

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича – 196 976 сўм;

фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича – 1 657 500 сўм;

жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) – 14 872 500 сўм.

Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. I чоракда ходимлар Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган иш вақти календари бўйича барча иш кунларида, яъни январда – 22, февралда – 20, мартда – 21 кун ишлаганлар.

Юқорида санаб ўтилган тўловлар орасида ходимга қоплаб берилган, ҳужжат билан тасдиқланган меҳмонхона ҳақини тўлаш харажатлари, темир йўл чиптаси қиймати ва белгиланган норма доирасидаги суткалик пуллар – 89 865 сўм жисмоний шахснинг даромадлари ҳисобланмайди ва, тегишинча, ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди).

Маълумотлар ва 1-сон Расшифровкага жисмоний шахсларнинг даромадлари деб тан олинадиган тўловлар киритилади:

иш ҳақи (Солиқ кодексининг 172-моддаси) – 36 000 000 сўм;

овқатланишга қўшимча тўлов (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди) – 6 300 000 сўм;

моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди) – 500 000 сўм;

нормадан ортиқча суткалик пуллар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди) – 210 135 сўм.

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 43 010 135 сўмни (36 000 000 + 6 300 000 + 500 000 + 210 135) ташкил этади, шундан 42 510 135 сўмга (43 010 135 – 500 000, бунда 500 000 сўм – солиқ солинмайдиган сумма доирасида ходимга тўланган моддий ёрдам) солиқ солинади.

 

Солиқ солинадиган даромадлар уларга нисбатан қўлланадиган ЖШДС ставкаларига қараб табақалаштирилади – булар белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар, дивидендлар ва фоизлар (ставка 10%), энг кам ва энг юқори ставкада (7,5% ва 23%) солиқ солинадиган даромадлар. Мисол маълумотларига кўра фақат шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар мавжуд, шу сабабли Маълумотларда бошқа даромадлар учун назарда тутилган сатрлар тўлдирилмай қолдирилади. 012, 017-сатрлардаги кўрсаткичлар 1-сон Расшифровкадаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади, тегишинча, 012-сатрда ЖШДС ШЖБПҲни чегирган ҳолда кўрсатилади (6 846 554 сўм).

Чорак учун ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси 32 382 601 сўмни (43 010 135 – 7 226 723 – 3 400 811) ташкил этади.

Тўланган даромадлар, бюджетга ўтказилган ЖШДС ва ШЖБПҲ суммаси 1-сон ва 2-сон расшифровкалар асосида аниқланади. Мисол маълумотларига кўра I чоракда дивидендлар ҳисобланмаган ва тўланмаган, тегишинча, 2-сон Расшифровка тўлдирилмайди.

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР

(йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)

(сўмда)

N

 

Кўрсаткичлар

 

Сатрлар

 

Тўловчининг маълумотлари бўйича

 

1

 

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)

 

001

 

10

 

шу жумладан:

 

 

 

асосий иш жойи бўйича

 

002

 

10

 

асосий бўлмаган иш жойи бўйича

 

003

 

 

2

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

43 010 135

 

2.1

 

шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

 

3

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

500 000

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр):

 

007

 

42 510 135

 

4.1

 

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

42 510 135

 

4.2

 

дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

010

 

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):

 

012

 

6 846 554

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

6 846 554

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

45 000

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

 

6

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

017

 

380 169

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси)

 

018

 

32 382 601

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

019

 

38 680 101

 

9

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

020

 

7 948 600

 

10

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

021

 

451 123

 

 

Маълумотларга 1-илова I чорак учун тегишли операциялар ўтказилган кунлар бўйича тўлдирилади. ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 2-устунда даромад ҳисобланган санада кўрсатилади. Бунда 3-устунда солиқ солинадиган даромадлар кўрсатилади. Мисол маълумотларига кўра, моддий ёрдамнинг бутун суммасига (500 000 сўм) ЖШДС солинмайди, агар у ҳисобланган ва 20 январда тўланган бўлса, 3-устунда «0» кўрсатилади.

Тўланган даромадлар суммаси 6-устунда тегишли санада, устун кўрсаткичидан солиқ солинадиган даромадларни (7-устун) ва натура ҳолидаги тўловларни (8, 9-устунлар) ажратган ҳолда кўрсатилади. Бунда 6-устунга жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар (банкдан олинган, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банкдаги счётларига ўтказилган), моддий наф тарзидаги даромадлар, натура ҳолидаги тўлов, шунингдек жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар (мисол маълумотларига кўра – алимент) киритилади.

Иш ҳақи бўйича аванс тўланган даромадлар устунларида (6, 7-устунлар) ва махсус 10-устунда (ҳар ой 2 000 000 сўмдан) акс эттирилади.

Нормадан ортиқча суткалик пуллар (210 135 сўм) 26 январда тўланди, аванс ҳисоботи 5 февралда топширилди. 1-сон Расшифровкада суткалик пулларнинг ҳисобланиши февраль учун даромад ҳисобланган санада (28 февраль), уларнинг тўланиши эса – февралдаги даромад тўланган санада (масалан, 3 мартда) кўрсатилади.

Корхонанинг алимент тўлаш учун ушланмалари пул маблағлари ўтказилган санада акс эттирилади. Масалан, февраль учун даромадлардан алимент 2 мартда ушлаб қолинди ва ўтказилди, иш ҳақи эса 3 мартда тўланди. 1-сон Расшифровкада алимент суммаси 2 мартда акс эттирилади.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

2017 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА
ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА

ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ

РАСШИФРОВКАСИ

(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар

 

Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси

 

6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи

 

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

жами

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

жами (6-устундан)

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

Чорак бошига қолдиқ

 

14 872 500

 

14 872 500

 

196 976

 

3 373 024

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

03.01

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

196 976

 

3 373 024

 

04.01

 

 

 

 

 

14 872 500

 

14 872 500

 

 

 

 

 

 

16.01

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

20.01

 

500 000

 

0

 

 

 

500 000

 

0

 

 

 

 

 

 

31.01

 

10 650 000*

 

10 650 000

 

127 023**

 

2 286 977

 

 

 

 

 

 

 

 

02.02

 

 

 

 

 

8 650 000

 

8 650 000

 

 

 

 

127 023

 

2 286 977

 

16.02

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

28.02

 

10 657 601*

 

10 657 601

 

127 124**

 

2 288 599

 

 

 

 

 

 

 

 

02.03

 

 

 

 

 

262 500

 

262 500

 

 

 

 

127 124

 

2 288 599

 

03.03

 

 

 

 

 

8 395 101

 

8 395 101

 

 

 

 

 

 

16.03

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

31.03

 

10 575 000*

 

10 575 000

 

126 023**

 

2 270 977

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

32 382 601

 

31 882 601

 

380 170

 

6 846 553

 

38 680 101

 

38 180 101

 

 

 

6 000 000

 

451 123

 

7 948 600

 

Чорак охирига қолдиқ

 

8 575 000

 

8 575 000

 

126 023

 

2 270 977

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами

 

32 382 601

 

31 882 601

 

380 170

 

6 846 553

 

38 680 101

 

38 180 101

 

 

 

6 000 000

 

451 123

 

7 948 600

 

 

*2-устунда ЖШДС (шартли равишда ҳисобланган) ва суғурта бадалларини (8%лик ставкада ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланган) чегирган ҳолда ҳисобланган даромад суммалари кўрсатилган:

январь учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 200 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) – 2 414 000 (ЖШДС) – 1 136 000 (суғурта бадали) = 10 650 000 сўм;

февраль учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 000 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 210 135 (нормадан ортиқча суткалик пуллар) – 2 415 723 (ЖШДС) – 1 136 811 (суғурта бадали) = 10 657 601 сўм;

март учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 100 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) – 2 397 000 (ЖШДС) – 1 128 000 (суғурта бадали) = 10 575 000 сўм.

**ШЖБПҲга бадаллар ходимларнинг солиқ солинадиган даромадларидан ҳисобланади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Бунда ШЖБПҲга ажратмалар ҳисобланадиган даромад ЖШДСнинг ноль даражали ставкасида солиқ солинадиган даромад суммасига, яъни ойига 1 ЭКИҲ ҳисобида камайтирилади. Агар даромадларга шкала бўйича солиқ солинса, шундай тартиб амал қилади.

 

«Чорак бошига қолдиқ» сатрида «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтган чорак учун Расшифровканинг тегишли устунларидан (I чорак учун Расшифровка тўлдирилаётганда – ўтган йилнинг IV чораги учун Расшифровкадан) кўчириладиган суммалар кўрсатилади. «Чорак охирига қолдиқ» сатри қуйидаги формулалар бўйича автоматик равишда ҳисобланади:

2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;

5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.

«Йил бошидан жами» сатри ўтган чоракдаги «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичлари ва жорий чоракдаги «Жами» сатри кўрсаткичлари суммаси сифатида аниқланади. I чоракда «Йил бошидан жами» сатрида I чоракдаги «Жами» сатри кўрсаткичи такроран қайд этилади.

Мисол маълумотларига кўра ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни тўлдирамиз. Унда фақат ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланган даромадлар, яъни Солиқ кодексининг 172-моддасида келтирилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар кўрсатилади. Тегишинча, ҳисоб-китобга иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов ва нормадан ортиқча суткалик пуллар киритилади (моддий ёрдам – ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмаган бошқа даромад).

Шу тариқа, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг умумий суммаси 42 510 035 сўмга (36 000 000 + 6 300 000 + 210 135) тенг, у Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатилади.

ЯИТни ҳисоблашда корхона умумбелгиланган ставкани қўллайди (микрофирма сифатида 15%), шу сабабли кўрсаткичлар 4-устунга қайд этилади, 5-устун эса тўлдирилмай қолдирилади. 5-устунни (ЯИТнинг имтиёзли ставкаси) ихтисослаштирилган цехлар ва участкаларда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналаргина тўлдирадилар, сабаби айни уларнинг МҲТФга нисбатан ЯИТнинг пасайтирилган ставкаси – 4,7% қўлланади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори 7-банди). «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси аъзолари 4-устунни тўлдирадилар, сабаби улар учун белгиланган ЯИТнинг 7%лик ставкаси умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарори 1-банди).

Январь–март учун ЯИТ 6 376 520 сўмни (42 510 135 х 15%), суғурта бадаллари суммаси – 3 400 811 сўмни (42 510 135 х 8%) ташкил этади.

ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун Маълумотнома-ҳисоб-китоб тўлдирилади. Корхона микрофирма ҳисобланганлиги сабабли ЯИТнинг энг кам миқдори бир ходим учун ЭКИҲнинг 65%идан (97 354 сўм) келиб чиқиб ҳисобланади.

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ой ҳисобланади, Маълумотнома-ҳисоб-китоб Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга тақдим этилади.

Мисол маълумотларига кўра ходимлар жадвал бўйича барча кунларда ишлаб берганлар, энг кам миқдор ҳисоб-китоб қилинган ЯИТдан кам, яъни қўшимча ҳисоблаш йўқ.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Ягона ижтимоий тўлов

 

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғарма-сига суғурта бадаллари

 

жами

 

шу жумладан:

 

умумбелги-ланган ставка бўйича

 

имтиёзли ставка бўйича

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

010

 

42 510 035

 

42 510 035

 

 

42 510 035

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари

 

011

 

 

 

х

 

х

 

Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри); фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

 

020

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган база (010-сатр + 011-сатр – 020-сатр)

 

030

 

42 510 035

 

42 510 035

 

 

42 510 035

 

Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %

 

040

 

х

 

15

 

0

 

7,5

 

Ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси (030-сатр х 040-сатр)

 

050

 

6 376 520

 

6 376 520

 

 

3 400 811

 

Ҳисобот даври учун ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090-сатри)

 

060

 

0

 

0

 

х

 

х

 

Ҳисобот даврида тўланиши лозим (050-сатр + 060-сатр), шу жумладан:

 

070

 

6 376 520

 

6 376 520

 

0

 

3 400 811

 

Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси ((050-сатр / 040-сатр х 25%) – 050-сатр)

 

080

 

 

 

х

 

х

 

Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили учун тўланади (070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

 

 

 

 

 

 

2017 ЙИЛ МАРТ УЧУН МАЪЛУМОТНОМА-ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

жами

 

шу жумладан:

 

1-иш ҳафтаси

 

2-иш ҳафтаси

 

... иш ҳафтаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

...

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони

 

010

 

x

 

10

 

 

 

Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари

 

020

 

x

 

210

 

 

 

Ҳисобот даврида иш кунлари сони

 

030

 

x

 

21

 

 

 

ЯИТ нормативи

 

040

 

x

 

97 354

 

 

 

ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр / 030-сатр х 040-сатр)

 

050

 

973 540

 

973 540

 

 

 

Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)

 

060

 

2 115 000

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 060-сатр)

 

070*

 

0

 

х

 

х

 

х

 

Аввалги ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)

 

080

 

0

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

0

 

х

 

х

 

х

 

 

*Агар 3-устуннинг 060-сатри қиймати 3-устуннинг 050-сатри қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг 070-сатрида «0» қиймати кўрсатилади.

Прочитано: 2226 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика