Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 15 / Амалий бухгалтерия

Жамғарма маблағлари: қаерга ва қанча сарфлаймиз

 

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари учун Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомнинг III бўлимига мувофиқ, Жамғарма маблағлари тиббиёт муассасаси қайси гуруҳга мансуб эканлигига қараб мутаносиб равишда тақсимланади ва сарфланади. Бизнинг тиббиёт муассасамиз IV гуруҳга киради, ходимларни моддий рағбатлантиришга 50%дан ортиқ бўлмаган ҳамда моддий-техник базани ривожлантириш, модернизациялаш ва таъмирлашга 50%дан кам бўлмаган суммани тақсимлаши керак.

1. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасаси Жамғарма маблағларини тақсимлаш нисбатини ўзгартириши мумкинми (ходимларни моддий рағбатлантиришга – 40%, моддий-техник базани ривожлантириш, модернизациялаш ва таъмирлашга эса – 60%)?

2. Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

М.Ембергенов,

бош бухгалтер.

 

1

Ҳа, мумкин. Жамғарма маблағлари ҳисобига харажатларнинг аниқ нисбатларини аниқлаш махсус комиссия ваколатларига киради.

Ҳақиқатан ҳам, Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг маблағлари тиббиёт муассасаси мансуб бўлган гуруҳга қараб тақсимланади ва сарфланади. IV гуруҳдаги муассасалар учун Жамғарма маблағлари харажатларининг қуйидаги нисбатлари белгиланган: ходимларни моддий рағбатлантириш – 50%дан ортиқ эмас; моддий-техник базани ривожлантириш, модернизациялаш ва таъмирлаш – 50%дан кам эмас (АВ томонидан 14.01.2006 йилда 1537-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 9-банди).

«50%дан ортиқ эмас» деган сўзлар энг юқори миқдор чекланганини англатади. Яъни ходимларни моддий рағбатлантиришга Жамғарма маблағларининг 50%дан ортиқ бўлмаган миқдорини эмас, балки, масалан, 40%ини сарфлаш мумкин. 

Тегишинча, «50%дан кам эмас» деган сўзлар энг кам миқдорни кўрсатади. Жамғарманинг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизациялаш ва таъмирлашга харажатлари 50%дан кам бўлмаслиги керак, ундан ортиқ (60%) бўлиши тақиқланмаган.

Шу тариқа, IV гуруҳдаги тиббиёт муассасаси Жамғарма маблағларини сарфлашнинг 50%га 50% ўрнига 40%га 60% нисбатини белгилашга ҳақли.

 

2

Жамғарма харажатлари нисбати, шунингдек уларнинг турлари ва миқдорлари махсус комиссия қарори билан тасдиқланган ва унинг йиғилиши баённомасида акс эттирилган бўлиши керак. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик режасини (сметасини) тузишни тавсия этамиз.

Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджетга қарашли ҳар бир тиббиёт муассасасида Жамғарма маблағларини тасарруф этиш мақсадида махсус комиссия тузилади (АВ томонидан 14.01.2006 йилда 1536-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди). Унинг таркиби тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия қарори унинг йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади, у комиссия раиси ва йиғилишда қатнашган барча аъзолар томонидан имзоланади, муассаса муҳри билан тасдиқланади. Комиссия ўз йиғилишларининг баённомаларини 2 нусхада расмийлаштиради. Бири тиббиёт муассасаси раҳбарида сақланади, иккинчиси соғлиқни сақлаш бошқармасининг юқори турувчи органига тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда акс эттирилиши Низом (13.10.2006 йилдаги ­ДК/12-03-02/1125-сон, 06-11/356-сон) билан тартибга солинади.

Шунингдек кўрсатилган Тартибга 2-ТММРРЖ шакли – Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг Даромадлар ва харажатлар ижроси ҳақидаги ҳисоботи илова қилинади. Ушбу ҳисоботни Моддий рағбатлантириш жамғармасига эга бўлган бюджетга қарашли тиббиёт муассасалари ўзларининг юқори турувчи ташкилотларига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 6-санасигача бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметалари ижроси ҳақидаги ҳисоботлар билан бирга тақдим этишлари шарт.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1798 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика