Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 15 / Амалий бухгалтерия

Валюта операциялари ҳисоби

 

Биз хорижий ҳамкоримизга хизматлари учун Россия рублида ҳақ тўлашимиз керак, бироқ счётимизда АҚШ долларидаги валюта бор.

Бир валютани сотиш ва бошқасини сотиб олиш қандай проводкалар билан акс эттирилади?

С.Каримова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси).

Аввал долларни сўмга сотишингиз, сўнгра сотишдан олинган сўмдаги эквивалентга рубль сотиб олишингиз зарур. Бозор курси МБнинг расмий курсидан фарқланиши мумкин, бу валюта олди-сотди битимлари вақтида курсдаги фарқ юзага келишига олиб келади.

Чет эл валютаси олди-сотдиси бўйича бухгалтерия операцияларини акс эттириш Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

 

Чет эл валютасини сотиш бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чет эл валютаси Марказий банк курси бўйича валюта счётидан ўтказилди

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

МБ курсидан юқори сотиш

 

Сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти МБ курси бўйича ҳисоб-китоб счётига қайд этилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Сотиш курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати билан унинг МБ курси бўйича қиймати ўртасидаги фарқ ҳисоб-китоб счётига қайд этилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

МБ курсидан паст сотиш

 

Сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти сотиш курси бўйича ҳисоб-китоб счётига қайд этилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Сотиш курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати билан унинг МБ курси бўйича қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

 

 

Чет эл валютасини сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Сотиб олиш курси бўйича чет эл валютасини харид қилиш учун ҳисоб-китоб счётидан сўмдаги маблағлар ўтказилди

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

МБ курсидан юқори сотиб олиш

 

МБ курси бўйича сотиб олинган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти валюта счётига қайд этилди

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Бозор курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати билан унинг МБ курси бўйича қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

МБ курсидан паст сотиб олиш

 

Сотиб олиш курси бўйича харид қилинган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қиймати валюта счётига қайд этилди

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Сотиб олиш курси бўйича сўмдаги эквивалент қиймати билан унинг МБ курси бўйича қиймати ўртасидаги фарқ суммаси валюта счётига қайд этилди

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун ижобий курс фарқи бошқа даромад ҳисобланади ва фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 132, 140-моддалари).

ЯСТ тўловчилар учун ялпи тушум таркибига ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги сальдо киритилади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқидан ошганда ошиш суммаси ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Азиз АЛИМОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3447 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика